← Назад
Решение #2839543 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекси | 154 | — | code_article | |
| ФКнинг | 985 | — | law | |
| ФКнинг | 989 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9116-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳар
2025 йил 2 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ***
(Ғарбий филиали) манфаатида жавобгар ***дан зарар ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари Ш.Усмонов,
Б.Рахматов, А.Азимов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Файзиев
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ***дан жами 18.146.082,31 сўм зарарни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, жавобгар корхона ходими томонидан ер қазиш ишлари олиб бориш
жараёнида ер ости алоқа линиясини шикастланиб, даъвогарга 18.146.082,31
сўм зарар етказганлигини мазкур зарарни ундириб беришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризасини тан олиб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 19 июнь куни Бухоро
вилоят ***нинг бош муҳандиси Қиличев Даврон Рахмонович томонидан
Бухоро шаҳар Зулфия ва И.Мўминов кўчалари кесишмаси ҳудудида ер қазиш
ишлари жараёнида даъвогарга тегишли 1-боғламанинг телекомуникация
тармоғидаги телефон канализацияси орқали ўтган маҳаллий ва магистрал
алоқа кабеллари ва кабел канализацияси шикастланган. Мазкур ҳолат бўйича
2025 йил 01 июлда “Ўзалоқа” назорат инспекцияси томонидан Қиличев
Даврон Рахмонович Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексининг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, унга нисбатан 1.125.000
сўм жарима қўллаган. Мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида даъвогарга
18.146.082,31 сўм зарар етказилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний
ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига
етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан
бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда
қопланиши лозим.
ФКнинг 989-моддасининг биринчи, иккинчи қисмига кўра, юридик
шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини
бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди.
Ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида,
шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган фуқаролар,
агар бунда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан тегишли юридик шахснинг
ёки фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган
бўлсалар ёки ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, ходимлар деб эътироф
этиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15
майдаги “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 210-сонли қарори билан тасдиқланган
Қоидаларнинг 20-бандида, алоқа коммуникациялари трассаларидаги муҳофаза
ҳудудлари ва очиқ жойлар яқинида мазкур коммуникацияларга шикаст
етказиши мумкин бўлган ишларни ташкил этувчилар:
алоқа коммуникациялари эгалари билан шу ишларни амалга ошириш
тартибини назарда тутган ҳамда алоқа коммуникациялари сақланишини
таъминлайдиган, ишларни бажарувчилар амалга ошириши лозим бўлган
тадбирларни кўзда тутган битимлар тузишлари;
ишларни амалга ошириш вақти ва жойи ҳамда уларнинг олиб
борилишини кузатиш тартиби тўғрисида алоқа коммуникациялари эгаларини
хабардор қилишлари шарт.
ИПК 73-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
“Ўзкомназорат” инспекциясининг жавобгар ходими Қиличев Даврон
Рахмоновичга оид маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш матариалларига кўра,
2025 йил 19 июнь куни жавобгарга тегишли “DOOS N DX 55W” бўлган
экскаватор билан Бухоро шаҳар Зулфия ва И.Мўминов кўчалари кесишмаси
ҳудудида ер қазиш ишлари жараёнида даъвогарга тегишли 1-боғламанинг
телекомуникация тармоғидаги телефон канализацияси орқали ўтган маҳаллий
ва магистрал алоқа кабеллари ва кабел канализацияси шикастланган ҳамда
жавобгар ташкилот ходими Қиличев Даврон Рахмоновичга нисбатан
Ўз.Рес.МЖтКнинг 154-модда биринчи қисми билан айбдор деб ҳисоблаб, унга
нисбатан 1.125.000 сўм жарима ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Айни пайтда мазкур қарор қонуний кучида, шикоят қилинмаган, шунингдек,
мазкур жарима тўловлари тўланган. Фуқаро Қиличев Даврон Рахмонович
2024 йил 13 июндаги 1101-k буйруғига кўра “Бухорошаҳаргаз” газ таъминот
бўлими бош муҳандислик лавозимига ўтказилган ва ҳозирга қадар мазкур
ташкилотда меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келади. Мазкур ҳолатда
жавобгар ўз ходими томонидан етказилган зарарни қоплайди.
2025 йилдаги 23 июнь кунидаги бажарилган ишлар далолатномасига
кўра мазкур узилган алоқа линиясини қайта тиклаш учун 18.146.082,31 сўм
2
харажат қилинган. Даъвогарнинг жавобгардан мазкур зарарни қоплашни
сўраб қилган мурожаати оқибатсиз қолдирилган.
Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисоланади. Шунингдек,
жавобгар томонидан даъво талабида кўрсатилган 18.146.082,31 сўм зарар
суммаси суд мажлисида кўрилган кунига қадар ихтиёрий равишда тўлаб
берилмаган.
Шу
сабабли
суд
даъвогарнинг
мазкур
даъво
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажатини ҳамда республика бюджетига 412.000 сўм ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 184-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 18.146.082,31 сўм етказилган
зарар ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан республика бюджетига 412.000 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова
3