← Назад
Решение #2839547 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 381 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 116 | — | code_article | |
| бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| нинг | 73 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2401/2460-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қарши шаҳри
ҚАРОРИ
2025 йил 2 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***дан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, Чироқчи
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарорига
нисбатан «***» хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти
бўйича ишни даъвогар хусусий корхона раҳбари У.Омонтурдиев (шахсий
маълумотнома асосида), унинг вакили О.Бўтаев (ордер асосида), “Беклар” МЧЖ
вакили У.Омонтурдиев, жавобгарлар *** давлат ижрочиси Ф.Бекмирзаев
(ишончнома асосида), АТ “Ҳалқ банки” вакили Д.Нортожиев (ишончнома
асосида), *** АЖдан вакил Ш.Равшанов (ишончнома асосида) лар иштирокида,
Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ВКА орқали
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогарлар “***” хусусий корхонаси (кейинги ўринда – даъвогар деб
юритилади) ва “***” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда – иккинчи
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
***, *** АЖ, “***” масъулияти чекланган жамияти ва АТ “***”и (кейинги ўринда
– жавобгарлар деб юритилади)га нисбатан *** АЖ томонидан электрон онлайн
аукционларни ўтказиш платформаси ( - uksi n.uz)да давлат рақами 70 310 L
бўлган юк автотранспорт воситаси юзасидан 2024 йил 16 сентябрда 11099852сонли лот рақам бўйича ўтказилган аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топишни
ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб «***» хусусий корхонаси
томонидан берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш
сўралган.
Бунга асос сифатида биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, яъни
давлат рақами 70 310 L
бўлган юк автотранспорт воситаси арзон нархда
сотилганлиги биринчи босқич суди ишни уларнинг иштирокисиз кўрганлиги каби
важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар корхона раҳбари ва унинг вакили
апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар МИБ вакили апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар банк вакили апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган *** АЖ вакили апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида “***” масъулияти чекланган
жамияти хабардор бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан ишда иштирок
этувчиларнинг вакилларининг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, АТ “***”и ва “***” хусусий корхонаси ўртасида 2022 йил 28
мартда 12-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, “Қарз олувчи” “***”
хусусий корхонасига айланма маблағни тўлдириш мақсадида 2023 йил 27
сентябрга қадар муддатга 800.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Ажратилган кредит маблағини таъминоти сифатида 2022 йил 29 мартдаги
ипотека шартномаси билан “***” хусусий корхонасига тегишли “Савдо дўкони ва
ошхона биноси” ҳамда “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2020
йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 70 310 L
бўлган юк
автотранспорт воситаси гаровга қўйилган.
Гаровга олинган савдо дўкони ва ошхона биноси 598.000.000 сўм,
автомашинаси 402.000.000 сўмга баҳоланган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 июндаги
4-1801-2301/992-сонли ҳал қилув қарори билан АТ “Халқ банк” фойдасига
жавобгар “***” хусусий корхонаси ҳисобидан 265.872.227 сўм муддати ўтган
асосий кредит қарзи, 9.500.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, муддатидан олдини
213.333.337 сўм муддатли асосий кредит қарзи ва 30.000 сўм почта харажати
ундирилиб, ундирув гаровдаги “Савдо дўкони ва ошхона биноси” ҳамда 2020
йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 70 310 L
бўлган транспорт
воситасига қаратилган.
*** давлат ижрочисининг 2024 йил 2 январда “Мол-мулкни электрон онлайн
аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, “Электрононлайн аукционларни ташкил этиш маркази” акциядорлик жамияти томонидан
Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2024 йил 16 сентябрдаги №
ОА-1207806-сонли баённомаси билан L : 11099852, давлат рақам белгиси 70 310
L
бўлган SIN
UK ZZ3251N3641 автотранспорт воситаси 402.000.000
сўмга “***” масъулияти чекланган жамияти аукцион ғолиб деб топилган.
Даъвогар “***” хусусий корхонаси Қарши туманлараро маъмурий судига
ариза билан мурожаат этиб, жавобгар ***нинг 2024 йил 5 январдаги “***”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автотранспорт воситасини “Мол
мулкни электрон онлайин-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлиб, мазкур суднинг 2024 йил 16 апрелдаги
5-1801-2401/284-сонлий ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантириш рад
этилган.
Ушбу қарордан норози бўлган аризачининг кассация шикояти Қашқадарё
вилоят маъмурий суди кассация судлов ҳайъатининг 2024 йил 25 июндаги қарори
билан қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз ҳамда вилоят суди тафтиш инстанциясининг 2024 йил 9 августдаги
қарори билан биринчи ҳал қилув қарори ва кассация инстанция қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Натижада, маъмурий суд қарорларига нисбатан аризачи “***” хусусий
корхонаси тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига қилинган
мурожаатига илова қилинган дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақидаги
илтимосномаси Олий судининг 2024 йил 19 сентябрдаги ажрими билан
қаноатлантирилиб, иш юритувидаги 5-1801-2401/284-сонли иш бўйича тафтиш
тартибидаги шикоятни ўрганиш тамомлангунга қадар ***нинг 2024 йил 5
январдаги “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автотранспорт
воситасини “Мол мулкни электрон онлайин-аукционда сотиш учун чиқариш
тўғрисида”ги қарори ижроси тўхтатиб туриш белгиланган.
Даъвогар ўз даъво талабларида Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро
ишини тўхтатиб туриш ҳақидаги Олий суд ажримининг ижроси
таъминланмаганлигини, электрон онлайн аукцион баённомасида ЖШР, танлов
ғолиби баллари кўрсатилмаганлиги, савдода бир шахс таъсисчилигидаги юридик
шахслар иштирок этганлигини сабабли электрон онлайн аукционларни ўтказиш
платформаси ( - uksi n.uz)да давлат рақами 70 310 L
бўлган юк автотранспорт
воситаси юзасидан 2024 йил 16 сентябрда 11099852-сонли лот рақам бўйича
ўтказилган аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик
оқибатларини қўллаш талаблари билан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Биринчи босқич суди даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида тўғри тўхтамага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда
ФК деб юритилади) 380-моддасининг тўққизинчи бандига кўра, кимошди
савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ёки
танлов ўтказилган куни ким ошди савдосининг натижалари тўғрисида баённома
имзолайдилар, бу баённома шартнома кучига эга бўлади.
ФКнинг 381-моддасига асосан қонунда белгиланган қоидалар бузиб
ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш
кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий
эмаслигига сабабчи бўлади.
Ушбу Кодекснинг 116-моддасида қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига
атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, бундай
битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган қоидалар қўлланилиши, коррупцияга, шу жумладан манфаатлар
тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим суд тартибида ҳақиқий эмас деб
топилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги
18-сон Қарори билан тасдиқланган “E- uksi n” электрон савдо платформасида
электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандида аукционнинг салоҳиятли ғолиби лот
қийматини муддатида тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб ҳисобланиши ҳамда
Низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2024
йил 16 сентябрдаги L : 11099852, давлат рақам белгиси 70 310 L
бўлган
SIN
UK ZZ3251N3641 автотранспорт воситасини сотиб олиш қиймати
402.000.000 сўм этиб белгиланиб, “***” масъулияти чекланган жамияти номига
2024 йил 16 сентябрь куни № ОА-1207806-сонли баённома расмийлаштирилган.
Жавобгар *** акциядорлик жамияти томонидан Электрон-онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги № ОА-1207806-сонли савдо ғолиби баённомаси 2024 йил
16 сентябрдаги расмийлаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг ***нинг 2024 йил 5 январдаги “***” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган автотранспорт воситасини “Мол мулкни электрон онлайинаукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарори ижроси тўхтатиб туриш
ҳақидаги ажрим савдо ўтказилган санадан икки кундан сўнг, яъни 2024 йил 19
сентябрда қабул қилинган.
Биринчи босқич суди жавобгарлар *** АЖ ва “***” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қисмини муҳокама қилиб, унда АЖ томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги “Электрон онлайнаукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сонли қарори
1-иловаси билан тасдиқланган Низом талаблари асосида аукциони
ўтказилганлигини, мазкур Низомнинг 23-банди талабларидан келиб чиқиб,
аукцион камида икки нафар иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилшини унда
иштирок этган икки нафар юридик шахслар алоҳида-алоҳида фаолият юритиши
билан баҳолаб, Низом талабида эса даъвогар суд мажлисларида билдиргани каби
савдода бир шахс таъсисчилигидаги иккита юридик шахс иштирок этмаслиги
назарда тутилмаганлиги билан баҳолаб тўғри хулосага келган.
Бундан ташқари, даъвогар раҳбарининг суд мажлиси муҳокамаларида
сотилган автотранспорт воситасига баҳолашдан кейин газ ускунаси
ўрнатилганлигини, автотранспорт қийматига газ ускунаси нархи қўшиб
ҳисобланмасдан 402.000.000 сўмга савдога чиқарилганлигини, бу ҳолат 2024 йил
16 сентябрдаги №-ОА-1207806-сонли баённоманинг қўшимча маълумотлар
қисмида сотилган автотранспортда газ ускунаси ўрнатилган, аммо, транспорт
воситасини қайд этиш гувоҳномасида кўрсатилмаганлигини баён этилганлигини
маълум қилган.
Ҳолбуки, Нотариал идораси томонидан 2022 йил 29 мартда
расмийлаштирилган гаров шартномасининг 8-бандида “Гаровга қўйувчи” гаровга
қўйилган мулк гаровга қўювчининг ихтиёрида сақланиши, гаровга қўювчи ушбу
мулкни талаб даражасида сақлашни ўз зиммасига олган.
Бинобарин, “***” хусусий корхонасининг жавобгар ***нинг 2024 йил 5
январдаги “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автотранспорт
воситасини “Мол мулкни электрон онлайин-аукционда сотиш учун чиқариш
тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантириш рад этилган Қарши туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 16
апрелдаги 5-1801-2401/284-сонли ҳал қилув қарори ўзгартирилган ёки бекор
қилинмаган.
Қолаверса, жавобгар “Халқ банк”нинг кредит қарздорлигини ундириш
ҳақидаги қаноатлантирилган даъвоси юзасидан Яккабоғ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 6 июндаги 4-1801-2301/992-сонли ҳал қилув қарори Қашқадарё
вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг
2025 йил 25 февралдаги қарори билан бекор қилиниб, Янги қарор қабул қилиниб,
қарздорлик қисман камайтирилган бўлса-да, гаровдаги “Савдо дўкони ва ошхона
биноси” ҳамда 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 70 310 L
бўлган транспорт воситасига қаратиш бўйича даъво талаби қаноатлантирилган.
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 10 июндаги қарори билан ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгарлар *** ва АТ “***и”га нисбатан билдирилган талабларнинг
маъмурий ҳамда иқтисодий судларнинг қарорлари билан баҳолаб, уларнинг
ҳаракати ўтказилган аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос
бўлмаслиги билан баҳолаб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида асосли хулосага келган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 73-моддасида ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги
қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28
ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 29-бандига кўра манфаатдор шахс
томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисидаги киритилган даъво судлар томонидан иккита
мустақил талабдан иборат бўлган даъво сифатида кўрилиши керак. Бундай
даъволар бўйича давлат божи ҳар бир талаб учун алоҳида тўланиши лозим.
Агар даъвогар томонидан битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш тўғрисида талаб қўйилса, давлат божи ушбу талаб мулкий характерга
эгалигидан келиб чиққан ҳолда тўланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Шу боисдан суд даъво талабини 2024 йил 16 сентябрда 11099852-сонли лот
рақам бўйича ўтказилган аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш талабини
қаноатлантиришни рад этилганлиги боис, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш
қисм талабини ҳам алоҳида мустақил талабдан иборат эканлиги билан баҳолаб,
дастлабки талаб ўз исботини топмаганлиги сабабли, унинг оқибатини қўллаш
талабини ҳам қаноатлантиришни рад этиб, дастлаб тўланган давлат божини
инобатга олган ҳолда қўшимча равишда республика бюджетига оқибатини қўллаш
қисмига нисбатан 375.000 сўм давлат божи ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолатлар ва далиллар апелляция шикоятида келтирилган
важларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлайди.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши
лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса,
у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилмаган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандида апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга
кўра,
судлов
ҳайъати
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан
тўланган почта харажати инобатга олиб, ўзининнг зиммасида қолдиришни,
апелляция инстанцияси учун даъвогардан Республика бюджетига 2.062.500 сўм
давлат божи ва 103.000 сўм суд ҳаражатларини ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини
ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 278-280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «***» хусусий корхонасининг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган почта
харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдирилсин.
«***» хусусий корхонасидан апелляция инстанцияси учун Республика
бюджетига 2.062.500 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд ҳаражатлари ундирилсин.
Ижро варақалри берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Чироқчи туманлараро иқтисодий суди орқали
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
***
Судьялар
***
***