← Назад
Решение #2839596 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1952-сонли иш
АЖРИМ
(кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Избоскан тумани
2025 йил 1 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Асқаров раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Умаровни котиблигида, жавобгар жамият вакили
А.Хўжамов (2025 йил 1 ноябрь кунги ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар вакили иштирок этмади, даъвогар Андижон вилоят ҳокимлиги
ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”
жавобгар “Аъло даража 07” масъулияти чекланган жамияти билан 2023 йил
5 январь куни тузилган 2-сонли ижара шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Аъло даража 07” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) билан 2023 йил 5 январь куни тузилган 2-сонли
ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Балиқчи туман солиқ инспекцияси жалб қилинган.
Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, кўрпа ёстиқ
маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни йўлга қўйганлигини,
даъвогарга ижара тўловини амалга ошириб келаётганлигини, ишчи ўринлари
яратилганлигини билдириб, суд мажлиси тайинланган вақтга даъвогар вакили
келмаганлиги сабабли даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўраб илтимоснома тақдим этди.
Хусусан, суд мажлиси 2025 йил 1 декабрь куни соат 10:20га Избоскан
туманлараро иқтисодий суди биносига тайинланган, бироқ даъвогар вакили
суд мажлисида узрли сабабларсиз иштирок этишмади.
Ваҳоланки, суд мажлиси ҳақида даъвогарни хабардор қилиш мақсадида
суднинг 2025 йил 14 ноябрь кунги ажрими гибрит почта алоқа бўлими орқали
юборилган, аризачи томонидан эса 2025 йил 16 ноябрь куни ажримни қабул
қилиб олган. Шунингдек, даъвогар вакили телефон рақамига қўнғироқ қилиб
ҳам етказилган. Лекин суд мажлиси белгиланган вақтда аризачи вакили етиб
келмади ва иштирок этмади.
Балиқчи туман солиқ инспекцияси ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор
қилинган, лекин инспекция вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни даъвогар ва Балиқчи туман солиқ
инспекцияси вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни ва жавобгарнинг
илтимосномасини инобатга олган ҳолда даъвони кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шунингдек, мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига биноан, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Шу сабабли суд, даъвогар вакили биринчи суд мажлисига узрли
сабабларсиз иштирок этмаганлиги ва иштирокисиз кўриш ёки қолдириб туриш
тўғрисида ариза ёки илтимоснома тақдим этмаганлиги сабабли даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божи даъвогар ҳисобидан
ундиришни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига биноан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий
ишларини кўришда суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” ги 36сонли қарорининг учинчи қисми 8-“б”кичик бандида, иш юритишни тугатиш
тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини
солиш тўғрисидаги ажримлар бўйича суд харажатлари ундирилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
5-моддаси биринчи қисми 2-бандига биноан, даъвони кўрмасдан қолдириш
тўғрисида ажрим чиқарилганида суд харажатлари ундирилади.
Ушбу Қонуннинг 18-моддасида, фақатгина муомалага лаёқатсиз шахс
томонидан берилган бўлса, суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида
айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда, агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик
судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза
кўрмасдан қолдирилганда, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда ундирилмаслиги кўрсатилган.
Шунингдек, мазкур қонунда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200
сўм почта харажатини эса зиммасида қолдиришни лозим топди.
Баён этилганларга ва Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 109,
118, 170, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Жавобгар “Аъло даража 07” масъулияти чекланган жамияти вакили
А.Хўжамовнинг илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси” томонидан киритилган “Аъло даража 07”
масъулияти чекланган жамияти билан 2023 йил 5 январь куни тузилган 2сонли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2025 йил 5 ноябрь кунги
01-2967/3-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси” ҳисобидан:
Республика бюдежтига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Андижон вилоят
ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоят саноат зоналарини бошқариш
дирекцияси” зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан у чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Асқаров