← Назад
Решение #2839600 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 238 | — | law | |
| онуни | 239 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/9415-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, З.Казиеванинг котиблигида,
аризачи вакили – Ф.Тоғаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг қарздор «M nz r li v m v li
d r tl r, but l r v gull rni z r rli rg nizml rd n him
qilish m rk zi”
масъулияти чекланган жамиятига (ИНН 308891500) нисбатан киритган
аризаси бўйича қўзғатилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «M nz r li v m v li
d r tl r, but l r v gull rni z r rli rg nizml rd n him
qilish m rk zi”
масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади) (ИНН 308891500) соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 127-128-моддаларида назарда тутилган тартибда қарздор
хабардор қилинган.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни
қарздорнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги талабини
қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қаноатлантириш лозим деб
ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари
мақсадли жамғармалар бўйича асосий қарздорлиги 2025 йил 12 август
ҳолатига жами 2287530,51 сўмни ташкил этган.
Аризачи ва солиқ органи томонидан жавобгарга огохлантириш
хатлари юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан окибатсиз колдирилган,
шунингдек тулов амалга оширилмаган. Бироқ, жавобгар қарзини шу вақтгача
тўлаб бера олмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга
қобилиятсизлик аломатлари деб ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда
белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги
ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги
муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган
юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини
қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда
назарда тутилган тартибда тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 239-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд тугатилаётган
юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини
тайинлайди.
Шунга кўра суд, аризачининг талабини қаноатлантиришни, қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни ҳамда аризачи вакилининг таклифига биноан тугатиш
бошқарувчиси этиб А.Ибрагимовни тайинлашни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, қарздордан аризачига олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм
почта харажати ва республика бюджетига 1236000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «M nz r li v m v li d r tl r, but l r v gull rni z r rli
rg nizml rd n him
qilish m rk zi” масъулияти чекланган жамияти (ИНН
308891500) соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва
уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ибрагимов тайинлансин ва унга
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Қонунининг 53-54, 147-моддаларида назарда тутилган тартибда «M nz r li v
m v li d r tl r, but l r v gull rni z r rli rg nizml rd n him
qilish m rk zi”
масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш, тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ҳамда
мазкур қонунда белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни
ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳар ой оралиқ ҳисоботни судга тақдим этиш ва
якуний ҳисоботни 2025 йил 3 мартга қадар судга тақдим этиш
мажбуриятлари юклатилсин.
Қарздор «M nz r li v m v li d r tl r, but l r v gull rni z r rli
rg nizml rd n him
qilish m rk zi” масъулияти чекланган жамиятидан
аризачи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Қарздор «M nz r li v m v li d r tl r, but l r v gull rni z r rli
rg nizml rd n him
qilish m rk zi” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджети ва суд хокимятини ривожлантириш жамғармаси
ҳисобига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов