Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10705 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 20421fe2-5d5a-45db-99eb-56509bee578e Claim ID PDF Hash 1bc89a1e98d0647d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 216-моддаси ИПК 216 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
збекистон Республикаси Конституцияси 49-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 49 law
онуни 11-моддаси онуни 11 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** шаҳри 2025 йил **** декабрь **** туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, аризачи ****нинг жавобгар **** маъсулияти чекланган жамияти фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни **** туман прокурори ёрдамчиси ****, аризачи вакиллари **** (**** ишончнома асосида), гувоҳ **** (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризада баён қилинишича, **** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)нинг Давлатобод туман бўлими томонидан **** маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолияти юзасидан ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳаси ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги аниқланган. Аризачининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб Давлат экологик эспертизаси маркази ДУКнинг Наманган вилояти филиалига тақдим этиш тўғрисидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгунига қадар вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакиллари ариза талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили аризачи вакиллари ўз вақтида хулоса олиш тўғрисида огоҳлантирмаганликларини, агар билганида бу холатни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилган бўлишини, интизомли тадбиркор сифатида компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш учун маълумотларни тақдим қилиб келаётганлигини, тўловларни ўз вақтида амалга ошираётганлигини билдириб, аризачи низони судгача бартараф этиш чорасини кўрмаганлиги сабабли ИПКнинг 110моддасига асосан иш юритишни тугатишни сўради. Ишда иштирок этган гувоҳ аризачи вакилидан ҳужжат олмаганлигини, талабномадаги имзо уники эмаслигини, унга раҳбарият томонидан ташкилотга келган ҳужжатларга имзо қўймаслик, уларни қабул қилмаслик тўғрисида топшириқ берилганлигини, аризачи вакиллари борган бўлса ҳам уларга раҳбар ёки жамият юристига учрашишни тушунтирганлигини, жамиятга турли идоралардан ходимлар кўп бориши сабабли аризачи вакили борган, у билан суҳбатлашган бўлса ҳам уни эслай олмаслиги тўғрисида кўрсатма берди. Прокурор аризани қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, гувоҳнинг кўрсатмасини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 216-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 49-моддасига кўра давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Дўстлик МФЙ, Ибн Сино кўчасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа фаолият билан шуғулланиб келган. Аризачи жавобгар фаолияти юзасидан мониторинг ўтказганда, жавобгар “Атрофмуҳитга таъсири тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмаганлиги аниқланган. Жавобгарга атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Давлат экологик эспертизаси маркази ДУКнинг Наманган вилояти филиалига тақдим этиш тўғрисида аризачи томонидан огоҳлантириш хати топширилган бўлишига қарамай, жавобгар тегишли хулосаларни олмасдан фаолиятини давом эттирган. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 11-моддасининг мазмунига кўра давлат экологик экспертизаси объектларига атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар киради, 13-моддасига мувофиқ ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурий бўлиб, Давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги, 25-моддасининг иккинчи қисмида давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 22-бандининг 10-кичик бандида даъвогарга атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхатида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланиб келган ва экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмаган. Гарчи суд мажлисида жавобгар вакили огоҳлантириш хатини олмаганлигини, иштирок этган гувоҳ ўз кўрсатмасида огоҳлантириш хатини имзоламаганлигини билдирган бўлсада, аризачи томонидан тақдим этилган фотосуратларда жавобгарнинг ходими аризачининг вакили билан суҳбатлашиб, ҳужжатларни тўлдираётганлиги тасвирланган, бу ҳолат аризачи вакилларининг жавобгарнинг фаолият юритаётган жойига борганлигини исботлайди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда жавобгар томонидан юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, аризачининг талаби асосли эканлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд ариза талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундириш лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин ИПКнинг 118, 128, 170, 176, 177, 186 ва 222-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасини, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15, 25-моддаларини, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 22-бандини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачи ****нинг аризаси қаноатлантирилсин. **** маъсулияти чекланган жамиятининг фаолияти “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олгунига қадар тўхтатиб турилсин. **** маъсулияти чекланган жамияти томонидан “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) экологик экспертизасининг ижобий хулосалари олинганидан сўнг унинг фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси зиммасига юклатилсин. **** маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. **** маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддатда қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****