Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/11793 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B G Ответчик / Подсудимый АСАКАБАНК
Source ID f4e8f83f-e359-4f42-9ecf-55d1d095c6b7 Claim ID PDF Hash c24116e1835eb8f2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
онунининг 63-моддаси онуни 63 law
аролик кодексининг 47-моддаси аролик кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11793-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 1 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «B G’DOD GRO KL STER T ’ INOT» МЧЖ суд бошқарувчисининг жавобгар «АСАКАБАНК» АЖ Қўқон филиалига нисбатан даъвогар ва «АСАКАБАНК» АЖ ўртасида имзоланган 20.10.2022 йилдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 04.01.2023 йилдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар О.Хожиматов (паспорт асосида), жавобгар вакили М.Ахмаджонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «B G’DOD GRO KL STER T ’ INOT» МЧЖ суд бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «АСАКАБАНК» АЖга (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан даъвогар ва «АСАКАБАНК» АЖ ўртасида имзоланган 20.10.2022 йилдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 04.01.2023 йилдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга «АСАКАБАНК» АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) жавобгар сифатида жалб этилган. Даъвогар суд мажлисларида иштирок этиб, даъвогар ва «АСАКАБАНК» АЖ ўртасида имзоланган 20.10.2022 йилдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 04.01.2023 йилдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси тузишда жавобгар раҳбари томонидан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишининг розилиги олинмаганлигини, бу эса битимни ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келишини баён этиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвога нисбатан эътироз билдириб, даъвогар ва «АСАКАБАНК» АЖ ўртасида имзоланган 20.10.2022 йилдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 04.01.2023 йилдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тузилишига “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган аукцион натижалари бўйича аукцион ғолиби «B G’DOD GRO KL STER T ’ INOT» МЧЖ ҳамда “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК ўртасида баённома расмийлаштирилганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди: Риштон туманлараро иқтисодий судининг 4-1505-2501/5469-сонли иши юзасидан 2025 йил 3 июнь куни қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан «B G’DOD GRO KL STER T ’ INOT» МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб О.Хожиматов тайинланган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Аниқланишича “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган Бағдод тумани, Бедарак МФЙ, Хумо кўчаси, 96уйда жойлашган умумий майдони 1640.1 га. дан иборат нотурар бино аукцион савдосига қўйилган ва 10.10.2022 йилда ўтказилган онлайн-аукцион натижасида даъвогар жамият ғолиб деб топилиб, бинонинг 746 089 570,25 сўм сотилиш нархи бўйича у билан 12.10.2022 йилда №ОА 077-557709-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги Баённома расмийлаштирилган. Ҳудди шундай, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган Бағдод тумани, Бедарак МФЙ, Хумо кўчаси, 78уйда жойлашган умумий майдони 0.398 га. дан иборат нотурар бино аукцион савдосига қўйилган ва 10.10.2022 йилда ўтказилган онлайн-аукцион натижасида даъвогар жамият ғолиб деб топилиб, бинонинг 1 545 694 060,59 сўм сотилиш нархи бўйича у билан 12.10.2022 йилда №ОА 077-557708-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги Баённома; - “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган Бағдод тумани, Бедарак МФЙ, Хумо кўчаси, 184-уйда жойлашган умумий майдони 0.3 га. дан иборат нотурар бино аукцион савдосига қўйилган ва 15.12.2022 йилда ўтказилган онлайн-аукцион натижасида даъвогар жамият ғолиб деб топилиб, бинонинг 2 116 648 188,13 сўм сотилиш нархи бўйича у билан 15.12.2022 йилда №ОА 077-623813-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги Баённома расмийлаштирилган. Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги Баённомалар асосида даъвогар ва «АСАКАБАНК» АЖ ўртасида 20.10.2022 йилдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 04.01.2023 йилдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномалари тузилган. Даъво аризасида мазкур шартномани даъвогарнинг номидан собиқ раҳбари О.А.Абдураимов ваколатидан четга чиққан ҳолда умумий йиғилиш қарорининг розилигисиз имзолаганлиги асоси билан уни ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 126-моддасида агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (кейинги матнда “Пленум қарори” деб юритилади)нинг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 17-бандида “ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, ФКнинг 126-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмайди. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги қонунининг 63-моддасига кўра қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар битимлар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили томонидан тузилган ва ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 — 126-моддаларида ва ушбу Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан ташқари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган қуйидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин: қарздор томонидан тузилган паст қийматдаги битимлар, шу жумладан ўз товарларини айни шу турдаги товарлар билан айирбошлаш ёки ҳадя қилиш орқали тузилган битимлар; битим нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда ёмонлаштирса, агар ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келган бўлса; шунга ўхшаш ёки айни шундай мол-мулкнинг нархидан фарқ қиладиган ва кредиторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса ҳам қарздорнинг ҳолатини жиддий ёмонлаштирадиган нарх бўйича мол-мулкни текинга ёки тўлов асосида (шу жумладан вақтинчалик фойдаланишга) топшириш тўғрисида битим; битим бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса; қарздорнинг мол-мулкини ҳадя қилиш шартномалари, бундан доимий тижорат операцияларида тузиладиган шартномалар мустасно, агар улар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан бир йил олдин тузилган битимлардан сезиларли даражада фарқ қилса. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилишидан олдинги ўттиз олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим суд бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча молмулк (пул маблағлари) эса қарздорга қайтарилади Даъвогар томонидан даъво талабига асос сифатида ФКнинг 116,126 моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик” тўғрисидаги қонунининг 63,64,68-моддаси асос сифатида келтирилган бўлиб, мазкур асосларга кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиб бўлмайди. Бундан ташқари, даъвогар олди-сотди шартномаларини тузилишида умумий йиғилиш қарорининг розилигини олмаганлигини важ қилиб келтирсада, тарафлар ўртасида имзоланган 20.10.2022 йилдаги №2022-4-сонли, №2022-5сонли ва 04.01.2023 йилдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тузилишига “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган аукцион натижаларига кўра “Электрононлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК ўртасида тузилган баённома асос бўлган, мазкур баённомалар олди-сотди шартномаси кучига эга ҳисобланади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво аризасини асоссиз деб баҳолайди. Шунингдек, даъво аризасида талаб «АСАКАБАНК» АЖ Қўқон филиалига нисбатан берилганлиги, банк филиали юридик шахс ҳисобланмаслиги сабабли даъво талабнинг банк филиалига оид қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Фуқаролик кодексининг 47-моддасига мувофиқ, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Қайд этилган ҳолатда «АСАКАБАНК» АЖ Қўқон филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 110моддасининг 1-қисмига асосан иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш тугатиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу асосда, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан учта олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш талаби номулкий (4120000*3=12360000) ва оқибатини қўллаш талаби мулкий талаб (4408431818,98*2=88168637)дан келиб чиқиб, жами 100 528 637 сўм давлат божини республика бюджетига ундиришни ва даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммаси юклашни лозим деб топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. «B G’DOD GRO KL STER T ’ INOT» МЧЖ тугатиш бошқарувидан бюджетга 100 528 637 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг жавобгар «АСАКАБАНК» АЖ Қўқон филиалига оид қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов