← Назад
Решение #2839614 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 813 символов
№ *****-сонли иқтисодий иш
Судъя: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шовот тумани
2025 йил *****
Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида, Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида,
Даъвогар: *****нинг «*****» фермер хўжалиги манфаатида
Жавобгар: «*****» масъуляти чекланган жамиятидан *****сўм асосий
қарз, *****сўм жарима, *****сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили *****(ишончнома асосида), иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** «*****» фермер хўжалиги манфаатида, Шовот туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «*****» масъуляти
чекланган жамиятидан *****сўм асосий қарз, *****сўм жарима, *****сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар «*****» фермер хўжалиги
вакили тушунтириш бериб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида даъвогар ***** ва жавобгар вакили иштирок
этмади ва даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Уларнинг суд мажлисининг
ўтказилиш куни, жойи ва вақти ҳақида тегишли равишда хабардор
қилинганлиги тўғрисида тегишли хужжатлар ишда мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 128,170-моддаларига асосан уларнинг вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги далил ва ҳужжатларни таҳлил қилиб қуйидаги асосларга кўра
даъво аризани қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ давлат
божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
«*****» фермер хўжалиги ва «*****» масъуляти чекланган жамияти ўртасида
2023 йил ***** “бошоқли дон” харид қилиш бўйича фъючерс шартномаси
тузилган.
Шартнома 1-бандига мувофиқ “даъвогар жавобгарга махсулот етказиб
бериши, жавобгар етказиб берилган махсулот хаққини тўлаш” мажбуриятини;
Шартнома 2.4-бандининг “г”-кичик бандига мувофиқ “жавобгар етказиб
берилган махсулот хаққини шартномада белгиланган муддатларда маҳсулот
учун ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини олган.
Шартнома 4.2-бандига мувофиқ “шартнома шартлари жавобгар
томонидан бажарилмаган тақдирда тўланиши лозим бўлган сумманинг 20 фоиз
миқдорида жарима ва кечиктирилган хар бир кун учун тўлов суммасини
0,4 фоиз миқдорида, бироқ умумий миқдори 50 фоизидан ошмаган миқдорда
пеня тўлаши” белгиланган.
Шартномада шартларига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
тегишли электрон счёт-фактуралар орқали махсулот шартномага асосан етказиб
берилган бўлсада махсулот хаққи тўланмаганлиги оқибатида жами
*****сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий қоплаш юзасидан талабнома хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиққан.
Буни оқибатида, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
шартномадан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Кейинчалик - ЎзР
ФКнинг) 234-моддаси 2-хатбошисида мажбуриятлар–шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартномага кўра жавобгарга даъво
талабидаги миқдорда махсулот етказиб берилганлиги, ишга тақдим қилинган
тегишли счёт-фактуралар ва бошқа тегишли хужжатлар билан тўлиқ
тасдиқланади.
Суд, юқоридагиларга асосан асосий қарздорлик даъво талабини тўлиқ
исботини топган деб тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 4.2-бандига асосан *****сўм жарима,
*****сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260, 262-моддасига
кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга
тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка
тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар,
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 3-бандида эса судларга агар шартномада
айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам
пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар
назарда тутилмаган бўлса даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка
қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида судларга тушунтириш
берилган.
Ваҳоланки, даъвогар ўз даъво талабида айнан битта мажбурият, яъни
асосий қарз кечиктирилганлиги учун неустойканинг ҳам жарима, ҳам пеня
шаклида ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня, ундириш ҳақидаги
талабини рад қилишни ва даъво талабининг ушбу қисми юзасидан *****сўм
давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, бироқ даъвогарнинг давлат божи
тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни, шунингдек, даъво
талабининг жарима ундириш қисмини эса ундирилиши сўралган жарима
миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб,
*****сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад қилишни
ва даъво талабининг ушбу қисми бўйича давлат божи тўловини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги
ПҚ 3318-сонли қарори 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди деб кўрсатилган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси талабига кўра суд харажатини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180-моддаларини, қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*****» масъуляти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
«*****»
фермер
хўжалиги
фойдасига
*****сўм асосий қарздорлик, *****сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган
*****сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисми рад қилинсин.
Жавобгар «*****» масъуляти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Хоразм вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят бериши, шунингдек биринчи инстанция судининг қонуний
кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти
ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
*****