Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2202-2501/6047 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья HAYITBOYEV BAHROM ISKANDAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cabdc5d5-8065-49de-a147-f5a670354e0e Claim ID PDF Hash a3b1bcdc4018ee0f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
Мазкур кодекснинг 118-моддаси Мазкур кодекс 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
тисодий процессуал кодекси 201-моддаси тисодий процессуал кодекси 201 code_article
Текст решения 10 290 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шовот тумани 2025 йил ***** Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида Даъвогар: *****нинг АТ «*****» манфаатида, Жавобгар: «*****» FERMER XO‘J LIGIдан кредитни муддати ўтган асосий қисмидан *****сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****(ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: *****нинг АТ «*****» манфаатида, Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «*****» FERMER XO‘J LIGIдан муддати ўтган асосий қисмидан *****сўм, *****сўм кредит фоизи, *****сўм кредит қолдиғи ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. ***** ишни вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, кредит қарздорлик ошганлигини, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТ «*****» билан жавобгар «*****» FERMER XO‘J LIGI ўртасида *****йилда *****сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага асосан “пахта хосилини молиялаштириш учун” 10 фоиз устама ҳақ тўлаш, кредитни *****йилга қадар қайтариш шарти билан *****сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит шартномасига асосан кредитдан мақсадли фойдаланиб, белгиланган муддатларда кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Банк томонидан кредит маблағлари ўтказиб берилиб, кредит шартномасининг шартлари бажарилган. Бироқ, жавобгар томонидан график бўйича тўланиши лозим бўлган асосий кредит қарзи қайтарилмаган ва натижада кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан *****сўм кредит қолдиғи қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган. Шундан кейин, ***** банк манфаатида судга юқоридаги талаблар билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасига қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар белгиланган муддатларда кредит қарздорлигини тўламаганлиги ишдаги далиллар ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» FERMER XO‘J LIGIдан даъвогар АТ «*****» фойдасига кредит муддати ўтган асосий қисмидан *****сўм ва олдиндан тўланган *****сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*****» FERMER XO‘J LIGIдан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериши, шунингдек биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Судья -сонли иқтисодий иш ***** Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Шовот тумани 2025 йил ***** Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида Даъвогар: *****нинг АТ «*****» манфаатида, Жавобгар: «*****» FERMER XO‘J LIGIдан муддати ўтган асосий қисмидан *****сўм, *****сўм кредит фоизи, 2*****сўм кредит қолдиғи ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177, 179- моддаларини қўллаб суд, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» FERMER XO‘J LIGIдан даъвогар АТ «*****» фойдасига кредит муддати ўтган асосий қисмидан *****сўм, *****сўм кредит фоизи, 2*****сўм кредит қолдиғи ва олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажати, жами 316.904.000сўм ундирилсин. Ундирув гаров шартномасига асосан «*****» FERMER XO‘J LIGIга тегишли Хоразм вилояти, Шовот Қиёт МФЙ Қиёт махалласида жойлашган умумий ер майдони 4500 кв.метр, қурилиш ости майдони 523.1 кв.метр, фойдали майдони 485,8 кв.метр бўлган нотурар бинони ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилсин. Жавобгар «*****» FERMER XO‘J LIGIдан Республика бюджетига 6.*****7.400 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериши, шунингдек биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Судья ***** СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 2025 йил 28-***** Шовот туман -сонли иқтисодий иш Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида Даъвогар: *****нинг АТ «*****» манфаатида, Жавобгар: «*****» FERMER XO‘J LIGIдан кредитни муддати ўтган асосий қисмидан *****сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****(ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилди ва қандай иш кўрилишини ўқиб эшиттирди. Суд мажлиси котиби тегишли тартибда огохлантирилган бўлсада жавобгар вакили етиб келмаганлиги, ишда иштирок қилувчи даъвогар вакили хақида маълумот берди. Раислик этувчи томонлар ваколатларини текшириб уларга Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 42-моддасида белгиланган ёки назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик этувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини таништириб, уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди. Раддиялар билдирилмади. Раислик этувчи тарафлар вакилларидан ариза ва илтимосномалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар келиб тушмади. Раислик этувчи сўзни даъвогар вакилига берди. *****– иш юзасидан тушунтириш бериб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Раислик қилувчи иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, суд мажлисида 2025 йил 1 декабр соат 10:30 га қадар Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун танаффус эълон қилди. 2025 йил 1 декабр. Суд мажлиси Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида давом этмоқда. Суд мажлиси котиби, бугунги суд мажлисида жавобгар тегишли тартибда огохлантирилган бўлсада иштирок қилмаётганлиги, даъвогар вакили хақида маълумот берди. Раислик этувчи тарафлар вакилларидан ариза ва илтимосномалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар келиб тушмади. Раислик этувчи музокара учун сўзни даъвогар вакилига берди. *****– иш юзасидан тушунтириш бериб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Раислик этувчи, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиш учун маслаҳатда қолди. Бироздан кейин раислик этувчи, маслахатдан чиқиб, қабул қилинган хал қилув қарорини хулоса қисмини ўқиб эшиттирди ва суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва у юзасидан фикр мулохазаларини билдириш ҳамда ҳал қилув қарордан норози томон шикоят қилиш тартиби ва муддатини тушунтирди. Раислик этувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 201-моддасига асосан тузилди. Раислик этувчи Б.Ҳайитбоев Суд мажлиси котиби Ш.Салаев