Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/10823 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 04219df1-2e65-496c-8bd3-0cc57740c498 Claim ID PDF Hash 91a6d4c5b630f10c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 861 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар вакили ***** (*****-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар ***** акциядорлик жамиятининг жавобгар *****дан ***** сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан *****сўм асосий қарз ва *****сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ***** ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида *****электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг 2025 йил *****ҳолатига *****сўм асосий қарз, *****сўм пенядан қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг электр энергиясидан муддати ўтган қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришини лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун *****сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 3.11-бандида, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши, пенянинг умумий суммаси муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Жавобгар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажармасдан, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони 462.083 сўм пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. *****дан ***** акциядорлик жамияти фойдасига ***** сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ва ***** сўм почта харажати ундирилсин. *****дан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****