← Назад
Решение #2839675 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | 1 | law | |
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| онуннинг | 291 | — | law |
Текст решения
8 295 символов
4-1901-2503/8980-сонли иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, З.Казиеванинг котиблигида,
тарафлар вакилининг иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “O’zm li m shlizing”
масъулияти чекланган жамиятини манфаатида жавобгар – “J xun Z ng
Irrig t r” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган 4-1901-2503/8980-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси
(бундан
буён
матнда
палата
деб
юритилади)
“O’zm li m shlizing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “J xun Z ng Irrig t r”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 02.04.2019 йилдаги
№18/09-62-сонли шартномани бекор қилиш, жавобгарнинг фойдаланишида
бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №4Р18Е004444,
завод рақами VLG0B877 J0600381, 75 G 762 давлат рақамли бўлган
“SDLG B877” русумли экскаватор юклагич - лизинг объектини техник
жиҳатдан соз ҳолда қайтаришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси ўзининг даъво аризасида ишни палата вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Тарафлар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида профессионал медиатор
Ш.Юлдошев иштирокида 2025 йил 25 ноябрда тузилган медиатив келишувга
кўра жавобгар даъво талабидаги сўралган жами 23326003 сўм қарздорликни
31.12.2025 йилга қадар тўлиқ тўлаб бериши, даъвогар эса даъво
талабларининг тарафлар ўртасида тузилган 02.04.2019 йилдаги №18/09-62сонли шартномани бекор қилиш, жавобгарнинг фойдаланишида бўлган 2018
йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №4Р18Е004444, завод рақами
VLG0B877 J0600381, 75 G 762 давлат рақамли бўлган “SDLG B877”
русумли экскаватор юклагич-лизинг объектини техник жиҳатдан соз ҳолда
қайтариш тўғрисидаги даъво талабларидан тўлиқ воз кечишга
келишишганлиги кўрсатилган.
Даъвогарнинг судга юборган 2025 йил 27 ноябрдаги илтимосномасида
медиатив келишувни қабул қилиш ва ишни кўрмасдан қолдириш сўралган.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони медиатив келишув тузиб
ҳал этиши мумкин.
Медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг
15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида
қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида
кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки
алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб
чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги
ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг
иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим.
Медиаторнинг давлат органида ишлашлигини, тарафлар вакили
эканлигини, судланганлик ҳолати мавжудлигини, низонинг натижасидан
манфаатдор эканлигини, муомала лаёқатини йўқотганлигини тасдиқловчи
далиллар аниқланмади.
ИПК 107-моддасининг 1-қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан
мурожаат қилишга ҳақли.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 291-моддасига асосан медиатив
келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув
унда назарда тутилган тартибда ва муддатларда тарафлар томонидан
ихтиёрий равишда ижро этилади. Медиатив келишув ихтиёрий равишда
бажарилмаган тақдирда, тарафлар медиатив келишувни мажбурий ижрога
қаратишни сўраб судга мурожаат этишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув
шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва
манфаатларини паймол қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда мазкур медиатив
келишувни қабул қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
медиатив келишув тузилганлиги сабабли давлат божини даъвогарга
қайтаришни лозим топади.
Суд, тақдим этилган медиация келишуви ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиация келишуви қонун
талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, уни қабул қилишни,
даъвони кўрмасдан қолдиришни ва почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни,
жавобгардан
Олий
суд
депозитига
103000
сўм
видеоконференцалоқа ҳаражати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация
тўғрисида”ги Қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар вакилининг илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар даъво талабидаги сўралган 23326003 сўм қарздорликни
келишув имзоланган кундан бошлаб 31.12.2025 йилгача тўлиқ тўлаб бериш,
даъвогар эса даъво талабларининг тарафлар ўртасида тузилган 02.04.2019
йилдаги №18/09-62-сонли шартномани бекор қилиш, жавобгарнинг
фойдаланишида бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
№4Р18Е004444, завод рақами VLG0B877 J0600381, 75 G 762 давлат
рақамли бўлган “SDLG B877” русумли экскаватор юклагич-лизинг
объектларини техник жиҳатдан соз ҳолда қайтариш тўғрисидаги даъво
талабларидан тўлиқ воз кечишга келишишганлиги ҳақидаги тарафлар
ўртасида 2025 йил 25 ноябрда тузилган медиатив келишув қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг “O’zm li m shlizing” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогарга мазкур низоли ҳолат бўйича судга умумий тартибда
такроран даъво ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги
тушунтирилсин.
Ажримнинг кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин.
“J xun Z ng Irrig t r” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобидан
Олий суд депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундирилсин.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга
бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ва муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилади.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов