← Назад
Решение #2839676 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| онуни | 15 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/******-сонли иқтисодий иш
ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Жиззах шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья ****** раислигида, судья
ёрдамчиси ****** котибалигида, даъвогар ***нинг ******ҳисобидан ******асосий
қарз ва ****** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Д.Қаршиев (ишончнома асосида)
иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
*** (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади)дан ******сўм асосий қарз ва ******сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тарафлар ўртасида 2025
йил 24 ноябрда тузилган медиатив келишувни судга тақдим қилди ва даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига
кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб, ҳал этиши
мумкин.
Медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига
мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида,
суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига
қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг
3
5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони
кўрмасдан қолдиради.
Суд, тақдим этилган медиатив келишув битимини ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 130, 131, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар *** манфаатида жавобгар
******дан ******сўм асосий қарз ва ******сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
******