← Назад
Решение #2839682 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2502/20714-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Махмудова, судья
ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Д.Мўминов (ишончнома ва адвокатлик ордерига асосан) иштирокида, жавобгар
вакили иштирокисиз, даъвогар “****************” масъулияти чекланган
жамиятининг
жавобгар
“****************”
фермер
хўжалигидан
12 889 019,2 сўм асосий қарз, 5 413 380 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“****************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 12 889 019,2 сўм асосий қарз, 5 413 380 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
даъво аризасини қувватлаб, қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисига жавобгардан вакил келмади. Суд ажрими жавобгарнинг
юридик манзилига етказилган ва бу ҳақда почта алоқаси бўлимининг
маълумотномаси судга тақдим қилинган. Шунингдек даъвогар вакили томонидан
жавобгарга суд чақирув қоғози етказиб берилган ва бу ҳақда жавобгарнинг
тилхати судга тақдим қилинган.
Шу сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, суд
мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз ўтказишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “****************” масъулияти чекланган
жамияти билан “****************” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 10
сентябрь куни 275-сонли бошоқли дон уруғлиги олди-сотди шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1 бандига кўра, “Сотувчи” “Сотиб олувчи”га
белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган бошоқли дон
уруғлигини сотиш мажбуриятини, “Сотиб олувчи” эса уруғликни қабул қилиб
олиш ва унинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2 бандига кўра, тури ва навига қараб жами баҳоси
48 000 019,20 сўмлик уруғлик бўғдой маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартноманинг 3.2 бандига кўра, “Сотиб олувчи” “Сотувчи”га уруғлик
қийматининг 15 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган қисмини 2024
йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан тўлаб беришга келишилган. Шартномани
амал қилиш муддати 2024 йил 31 декабрь кунига қадар белгиланган.
Жавобгар
томонидан
юқоридаги
шартномага
кўра
олинган
48 000 019,20 сўмлик уруғлик буғдой учун 35 111 000 сўм тўловлар амалга
оширилиб, қолган 12 889 019,2 сўм тўланмаган.
Ушбу қарздорлик даъвогарнинг кўрсатмалари, тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, счёт-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш юзасидан 2025 йил 6 январь
кунги 13-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 705-моддасининг 1-қисмида “Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт” деб белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 12 889 019,2 сўм миқдорида қарздорлиги юзага
келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ва мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса,
у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб
қўйилган кучга эга эмас. Суд хужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат
кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси
йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган
тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир
хил бўлмаса ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб
бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 12 889 019,2 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 5 413 380 сўм пеня
сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов
муддатлари кечиктирилганда тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун
0,4 фоиз миқдорида, бироқ шартнома баҳосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор
томонидан мажбуриятларни бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий
аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни
800 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари шартнома шартларига асосан суд,
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига
жавобгардан 12 889 019,2 сўм асосий қарз, 800 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, даъвони қолган қисмини рад қилишни, Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “****************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар “****************” фермер хўжалиги ҳисобидан 12 889 019,2 сўм
асосий қарз, 800 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “****************” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ой муддат ичида
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳар
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2502/20714-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Махмудова, судья
ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Д.Мўминов (ишончнома ва адвокатлик ордерига асосан) иштирокида, жавобгар
вакили иштирокисиз, даъвогар “****************” масъулияти чекланган
жамиятининг
жавобгар
“****************”
фермер
хўжалигидан
12 889 019,2 сўм асосий қарз, 5 413 380 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “****************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар “****************” фермер хўжалиги ҳисобидан 12 889 019,2 сўм
асосий қарз, 800 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “****************” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ой муддат ичида
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
С. Махмудова