Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1903-2502/3545 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3784630e-2b99-486d-9d51-379ae3050552 Claim ID PDF Hash 86f9a2d48aec3455... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 685 символов
4-1903-2502/3545-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сариосиё тумани 2025 йил 1 декабрь Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сатторовнинг раислигида, Ф.Йўлдошевнинг суд мажлиси котиблигида, *** “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Сариосиё туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлиси мухокамасида, даъвогар вакили адвокат *** (2025 йил 30 сентябрдаги 28-сонли ишончнома ва 2025 йил 27 октябрдаги 66-сонли ордер асосида), жавобгар вакили *** (2025 йил 20 ноябрдаги 01-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: *** (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Сариосиё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 4 594 938 108,89 сўм асосий қарз ҳамда 2 297 469 054,4 сўм пеня, жами 6 892 407 163,3 сўм ундиришни сўраган. Палата ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан, низони унинг вакили йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар шартнома мажбуриятларини бажармаганлигини, судга даъво ариза тақдим этгандан сўнг жавобгар томонидан 500 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, қарздорликни тўлаш чоралари қўрилаётганлигини, бироқ судга даъво ариза билан мурожаат қилишда даъвогарга 2025 йил 20 октябрда тўлаб берилган 300 000 000 сўм даъво чегирилмаганлиги, 2025 йил 31 октябрь куни даъвогарга 500 000 000 сўм тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қонунчиликка биноан камайтиришни сўради. Суд тарафлар вакиллари тушунтиришларини эшитиб, иш хужжатларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 3 февралда 2423173-сонли аутсоринг шартлари асосида қазиб олинган тошкўмир маҳсулотини қуйи технологик мажмуага ташиб келиш хизмати бўйича шартнома тузилган. Тарафлар ўртасидаги мазкур шартомага 2024 йил 26 декабрда 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида Аутсорсер Бюртмачининг бюртмаси бўйича мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Бюртмачи эса ушуб хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартноманинг умумий нархи пудратчи томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ҳажмига боғлиқ ва ҚҚС билан бирга 8 072 064 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандида 1-йўналиш бўйича бир тонна ташилган кўмир учун хизматлар нархи ҚҚС билан бирга 34 944 сўм, 2-йўналиш бўйича бир тонна ташилган кўмир учун хизмат нархи ҚҚС билан бирга 14 443 сўм, 3-йўналиш бўйича бир тонна ташилган кўмир учун хизматлар нархи ҚҚС билан бирга 20 501 сўмни ташкил этиши, 3.3-бандида Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда бир марта амалга ошириш, 3.4-бандида кўрстилган хизматларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик буюртмага мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ой якунида, тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, Аутсорсер ва Буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномасини тузиш вап ҳисоб-фактура расмийлаштириш, 3.5-бандида Бюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олган вақтдан бошлаб, 20 банк куни давомида шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади деб белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги оқибатида даъвогар олдида жами 4 594 938 108,89 сўм қарздорлик вужудга келган. ФК 711-маддасида, Юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Юк ташиш шартномаси тузилганлиги тегишли транспорт устави ёки кодексида назарда тутилган ҳужжат (транспорт юкхати, коносамент ёки юкка доир бошқа ҳужжат)ни тузиш ва уни юк жўнатувчига топшириш йўли билан тасдиқланади. Қарздорлик тўланмаганлиги, юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризасида қўйилган талаб билан судга мурожаат қилган. Бироқ, суд мажлисида тақдим қилинган таққослаш далолатномаси ҳамда тарафлар вакилларининг тушунтиришларидан маълум бўлишича, мазкур шартнома бўйича Аутсорсер томонидан жами 8 208 770 922,89 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб, “Буюртмачи” томонидан ушбу кўрсатилган хизматлар учун 2025 йил 7 октябрда 1 533 585 301 сўм ва 1 950 247 513 сўм ҳамда 30 000 000 сўм, 2025 йил 13 октябрда 100 000 000 сўм, 2025 йил 20 октябрда 300 000 000 сўм ҳамда 2025 йил 31 октябрда 500 000 000 сўм, жами 4 413 832 814 сўм тўлов амалга оширилган. Палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан 2025 йил 28 октябрда даъво қўзғатилиб, шу куни судга тақдим этилган. Бироқ, даъво аризаси судга тақдим этилгунга қадар жавобгар томонидан 2025 йил 20 октябрда 300 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги инобатга олинмасдан, даъво талабида жавобгардан 4 594 938 108,89 сўм асосий қарзни ундириш сўралган. Ваҳоланки, даъво аризасида, даъво талабининг 300 000 000 сўм асосий қарз ундириш қисми чегирилган ҳолда судга тақдим этилиши лозим эди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, даъво талабининг 300 000 000 сўм асосий қарз ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судга даъво аризаси берилгандан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда 500 000 000 сўм тўлов амалга оширилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 3 794 938 108,89 сўмлик қарзи қолган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, талабнома, таққослаш далолатномаси ҳамда тарафлар вакилининг тушунтиришларини инобатга олиб даъвонинг жавобгардан 4 594 938 108,89 сўм асосий қарз ундириш талабини 3 794 938 108,89 сўмга қаноатлантиришни, унинг 800 000 000 сўм қисмини рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари даъвогарнинг даъво талабида, жавобгардан жами 2 297 469 054,4 сўм пеня ундириш сўралган. Шартномаларининг 4.1-бандида Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида юажармаган ҳолларда, Буюртмачига муддат ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги белгиланган. ФК 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига асосан, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 463 648 138 сўм миқдорида қаноатлантириб ундиришни, ундирилиши сўралган пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 794 938 108,89 сўм асосий қарз, 463 648 138 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклаб, Республика бюджетига жавобгардан 131 848 143 сўм ва даъвогардан 6 000 000 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат учун 103 000 сўм ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186-моддаларига асосланиб, суд, қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” АЖдан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 794 938 108,89 сўм асосий қарз, 463 648 138 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: -жавобгар “***” АЖдан 131 848 143 сўм; -даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти 6 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “***” АЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Сатторов 4-1903-2502/3545-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Сариосиё тумани ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 1 декабрь Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сатторовнинг раислигида, Ф.Йўлдошевнинг суд мажлиси котиблигида, *** “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Сариосиё туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлиси мухокамасида, даъвогар вакили адвокат Р.Акбаров (2025 йил 30 сентябрдаги 28-сонли ишончнома ва 2025 йил 27 октябрдаги 66-сонли ордер асосида), жавобгар вакили Х.Каримов (2025 йил 20 ноябрдаги 01-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд, қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” АЖдан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 794 938 108,89 сўм асосий қарз, 463 648 138 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: -жавобгар “***” АЖдан 131 848 143 сўм; -даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти 6 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “***” АЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья А.Сатторов