Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21658 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 42c2a471-d4a0-4825-9c15-ec0f304efd1f Claim ID PDF Hash 7f97223370466994... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 1 декабрь 4-1501-2501/21658-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилояти фермерлар кенгаши “**********” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “**********” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасидан жами 163 952 102 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилояти фермерлар кенгаши “**********” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**********” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 158 884 420 сўм асосий қарз, 5 067 682 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмади ёки ўзларининг вакилларини иштирокини таъминламади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Суднинг 2025 йил 17 ноябрь кунги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан ишни кўриб чиқиш 2025 йил 1 декабрь кунига тайинланган ҳамда бу ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар белгиланган тартибда хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 31-банди учинчи хатбошисига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 6-бандига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 109, 195-моддаларини қўллаб ажрим қилди: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “**********” фермер хўжалиги томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Маматожиев