← Назад
Решение #2839694 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21409-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, «А»
АЖнинг жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан 1592027709,32 сўм
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили У.Муродхўжаев (ишончнога асосан), жавобгар вакили Т.Келдиев
(ишончномага асосан) иштирокида, очиқ суд мажлисида, суднинг биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«А» АЖ (бундан буён матнда - даъвогар) ва «Б» акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда - жавобгар) ўртасида юридик истеъмолчилар учун
электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, корхона электр энергиясини етказиб бериш,
истеъмолчи эса, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олган. Корхона томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилиб, шартномада белгиланган электр энергияси истеъмолчига етказиб
берилган.
Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан,
етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга
оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ҳисоб-китоб қилишни сўраб қилган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси
шартномасидан юзага келган жами 1592027709,32 сўм электр қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар
томонидан қарз бўйича қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб,
даъво аризани қисман қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили қарздорликни бўйича қисман тўланганлигини
билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва
жавобгар ўртасида «Юридик истеъмолчилар учун электр таъминоти »
шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар электр энергияси етказиб
бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, Истеъмолчи томонидан электр энергияси учун
тўловни амалга ошириши, электр таъминоти корхонаси эса электр
энергиясини етказиб бериши лозим бўлган.
Шунга асосан даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан счетфактура асосида электр энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси
учун 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 1592027709,32 сўм электр қарздорлигини
тўламаган.
Қарздорнинг ҳисоб-рақамига тўлов талабномаси қўйилган, лекин ҳисобрақамда пул маблағи бўлмаганлиги учун ушбу тўлов талабномаси ижро
этилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган қарзни тўлашни талаб қилган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу кодекснинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти
шартномасига
мувофиқ,
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб
берилганлиги ва жавобгарнинг даъвогардан 1592027709,32 сўм электрдан
қарз эканлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган
шартнома ва талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан 150000000 сўм
тўловлар амалга оширилган. Шу сабабли, таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ
нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари, тақдим
этилган маълумотлар, солиштирма далолатномаларга асосан даъвогарнинг
жавобгардан сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир.
Суд даъвогар фойдасига жавобгардан 1442027709,32 сўм ундиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига
мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шунга асосан суд, жавобгардан бюджетга 31840554,18 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 8, 234, 236,
468-478-моддаларига, ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
«А» АЖ нинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар «А» АЖ
фойдасига истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 1442027709,32
сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан бюджетига 31840554,18
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов