← Назад
Решение #2839695 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 120 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди биносидаги
очиқ суд мажлисида, даъвогар *****акциядорлик жамиятининг жавобгар
*****дан *****сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ан и қ л а д и:
*****акциядорлик жамияти Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат қилиб, *****дан *****сўм асосий қарз ва *****сўм пеня,
жами *****сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибдаги
огоҳлантирилган жавобгар вакили ишда иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
128, 129, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб,
даъво талабини қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги хужжатдалиларни таҳлил қилиб, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига асосан,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, *****акциядорлик жамияти ва
***** ўртасида *****электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига
кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи
шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг
2025 йил *****ҳолатига ***** сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига *****сўм асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 3.11-бандига асосан *****сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260, 262-моддасига
кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга
тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка
тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабларини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида
ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб
бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан
*****сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу
қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
*****дан ***** акциядорлик жамияти фойдасига м сўм асосий қарз ва
*****сўм пеня ва *****сўм почта харажатини ундирилсин.
*****дан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****