Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2502/3875 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Беҳруз Ответчик / Подсудимый Саид ота фарзандлари
Source ID 5b127533-0167-496b-a766-e24b1c8aa89a Claim ID PDF Hash bd07f2503edfbe46... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2502/3741-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 1 декабрь Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси А.Умидуллаевнинг котиблигида, даъвогар “Беҳруз” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Саид ота фарзандлари” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 133 672 000 сўм асосий қарз ва 56 142 240 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Б.Исматов ва Б.Атоев (шахсий маълумотнома ва ишончнома орқали), жавобгар вакили Ш.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Беҳруз” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Саид ота фарзандлари” масъулияти чекланган жамиятидан 133 672 000 сўм асосий қарз ва 56 142 240 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили даъвони қисман асосий қарз қисмини тан олди. Суд, тарафлар вакиллари фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида, мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 25 июнда 6 -сонли олди - сотди шартномаси имзоланган бўлиб, даъвогар жавобгарга ушбу шартнома асосида 2025 йил 7 июль 8-сонли ҳисобварақа-фактура билан 133 672 000 сўм қийматдаги ғишт маҳсулотларини етказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6 - бандида низолар Косон туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши келишилган. Шартноманинг 3-бандида маҳсулот қиймати бўйича тўлов олдиндан 100 фоиз тўланиши ёки маҳсулот ҳақининг 15 фоизи олдиндан тўланиши, агар тўланмаган тақдирда маҳсулот ҳақи маҳсулот олингандан сўнг 10 кун муддатда тўланиши, шартноманинг 5-бандида эса тўлов кечиктирилган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,5 фоизда пеня тўланиши лекин пеня миқдори қарзнинг 50 фоизидан ошмаслигига келишилган. Жавобгарнинг даъвогардан 133 672 000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатлари ва тарафлар вакилларининг кўргазмалари билан ўз тасдиғини топмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда суд даъвонинг асосий қарз қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонунининг 32 – моддаси асосида жавобгардан тўловни ҳар бир кечиктирилган куни учн 0,4 фоиздан пеня ҳисоблаб, 105 кунга 56 142 240 сўм пеня ундиришни сўрамоқда. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганда жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) судининг “Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ги 2002 йил 4 март 103- сонли Пленум қарорининг 10-бандида Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади, деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолатда даъвогар жавобгардан қонун талаби асосида пеня талаб қилиши асосли эмас. Юқорида қайд этилганларга кўра даъвони 56 142 240 сўм пеня ундириш талабини рад этиш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 133 672 000 сўм асосий қарз, 1 898 143 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабини қолган қисмини эса рад этишни лозим топди. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 118, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Саид ота фарзандлари” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - “Беҳруз” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 133 672 000 сўм асосий қарз, 1 898 143 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ғ.Игамов