← Назад
Решение #2839709 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-------------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд
мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси
У.Самижонов қатнашувида, даъвогар вакили А.Кельмамбетова(ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар ----------------нинг жавобгар ---------------МЧЖга нисбатан 2022 йил 22 августдаги 30/1-71/m ҳамда 2022 йил 27
сентябрдаги 115-71/m-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилиш
ҳақидаги даъвоси аризасини Наманган туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
----------------(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси
тақдим этиб, жавобгар ---------------- МЧЖ(бундан буён матнда –
жавобгар)га нисбатан 2022 йил 22 августдаги 30/1-71/m ҳамда 2022 йил 27
сентябрдаги 115-71/m-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилишни
сўраган.
Суд 2025 йил 3 ноябрдаги ажримига асосан Давлатобод тумани
ҳокимлиги низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Прокуратура вакили даъвони қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини
тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 382-моддасида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган
ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб,
қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома
тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Электрон-онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази” Давлат унитар корхонасининг электрон-онлайн
аукцион натижалари тўғрисидаги 2022 йил 11 августдаги YU109-491843сонли баённомасига асосан Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Орзу
МФЙда жойлашган 0.0591 га. ҳамда 2022 йил 20 сентябрдаги YU109518217-сонли баённомасига асосан Наманган вилояти, Наманган шаҳри,
Юксалиш МФЙда жойлашган 0.0751 га.дан иборат ер майдонини сотиш
бўйича тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августдаги 30/1-71/m ҳамда 2022 йил
27 сентябрдаги 115-71/m-сонли олди-сотди шартномалари тузилган.
Жавобгар шартномаларнинг 3.2-бандига кўра, жавобгар ер
участкасини сотиб олиш тўловларини шартнома кучга кирган кундан
бошлаб 3(уч) ой ичида тўлаш мажбуриятини олган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 3 январдаги 41601-2301/5748-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 2022 йил 22 августдаги 30/1-71/m-сонли шартнома
бўйича 88972270 сўм асосий қарз, 20000000 сўм пеня, 2022 йил 27
сентябрдаги 115-71/m-сонли шартнома бўйича 78451890 сўм асосий қарз,
20000000 сўм пеня ундирилган.
Бироқ жавобгар тўловамалга оширилмаган. Бунинг оқибатида,
шартнома шартларида кўрсатилган мажбуриятлар жавобгар томонидан
бажарилмасдан қолган.
Даъвогар томонидан белгиланган тартибда 2025 йил 21 августда
шартномани бекор қилиш юзасидан талабнома шаклидаги таклиф
юборилиб, 10(беш) кунлик муддат ичида ушбу ҳужжатга муносабат
билдириши сўралган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур талабнома
эътиборсиз қолдирилган.
Шунга кўра, жавобгар томонидан муддатида тўловларини амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвогар шартномани бекор қилиш талабини
қўйган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан шартнома шартларида
кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмасдан, тўловлар белгиланган муддатда
тўлиқ амалга оширилмаганлиги шартномани жиддий равишда бузиш деб
бахоланиб, даъво талаби асосли ҳисобланади.
Юқоридагиларга асосан тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августдаги
30/1-71/m ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 115-71/m-сонли олди-сотди
шартномаларини бекор қилиш ва даъвони тўлиқ қаноатлантириш
қаноатлантириш лозим бўлади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
иловасининг 2-банди “б”-кичик бандида эса номулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида
давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ҳисобидан иккита талаб бўйича
даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати ҳамда бюджетга 8240000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар ---------------- ва жавобгар ---------------- МЧЖ ўртасида 2022
йил 22 августда тузилган 30/1-71/m-сонли ҳамда 2022 йил 27 сентябрда
тузилган 115-71/m-сонли олди-сотди шартномалари бекор қилинсин.
Жавобгар ---------------- МЧЖ ҳисобидан:
- ---------------- фойдасига тўланган 41200 сўм почта ҳаражати;
- бюджетга 8240000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Б.Мадрахимов