Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20145 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ответчик / Подсудимый TOXIRBEK SHIFO DENTIU
Source ID 412209d0-947b-48d9-8b06-98eaa0060e5c Claim ID PDF Hash 14c0d9f650fc99e2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунинг 33-моддаси онунинг 33 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
онуни 33-моддаси онуни 33 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2402/20145-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Махмудова Апелляция инстанцияда маърузачи судья Д.Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 1 декабрь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Абдурасуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Д.Сотволдиев (ишончномага асосан), жавобгар вакили А.Жўраев (паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жавобгар “TOXIRBEK SHIFO DENTIU ” масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2023 йил 25 июлда берилган лицензия реестри бўйича тартиб рақами L-29081620 бўлган лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “TOXIRBEK SHIFO DENTIU ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, “TOXIRBEK SHIFO DENTIU ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га 2023 йил 25 июлда берилган L-29081620-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар Фарғона вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда вазирлик томонидан текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Қонунинг 33-моддасида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса бекор қилиниши 2 мумкинлиги кўрсатилганлиги, лекин жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилмаганлиги, биринчи инстанция суди ишни тўлиқ ва ҳолисона кўриб чиқмасдан ҳамда ҳолатларни артофлича текшириб чиқиб тегишли далилларни талаб қилиб олиш чораларини кўрмасдан ва ҳужжатларни синчковлик билан ўрганмасдан ИПК талабларига зид равишда ҳал қилув қарори чиқарганини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва янги қарорни қабул қилишни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида текшириш якунида жамиятга 103 000 000 сўм миқдорида жарима солинганлиги, ўзи маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, жамиятга нисбатан қўлланилган жаримадан норози эканлигини, лекин лицензияни бекор қилиш ҳақидаги суд қарорига нисбатан эътирозлари йўқлигини баён қилди. Даъвогар вакили апелляция шикояти билан келишмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Вазирлик томонидан жавобгарга 2023 йил 25 июлда Фарғона шаҳар, Маърифат кўчаси, Юксалиш кўчаси, 9”в”-уйда “Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун” амал қилиш муддати 2028 йил 25 июлга қадар бўлган, реестрга L-29081620 рақам билан қайд этилган лицензия берилган. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли Қонуни 33-моддасининг тўққизинчи хатбошичида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг 3 рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартибтаомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорнинг 51-бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошисига асосан лицензияловчи орган қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади: лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади, деб кўрсатилган. Фуқаро Н.Камилова Фарғона шаҳар прокуратурасига ёзган аризасида жавобгарда ишлайдиган М.Жўраев ва А.Жўраевлар томонидан нотўғри операция қилиниши натижасида юзлари чандиқ, юз анатомияси бузилганлиги, кўзларини пастки қисмини пластик жарроҳлик амалиёти ўтказгандан кейин ўнг кўзи кўрмай қолгани юзасидан М.Жўраев ва А.Жўраевларга хизмат текшируви тайинлашни ва қонунда белгиланган жавобгарликка тортишни сўраган. Фарғона вилоят стоматология шифохонаси даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, олий тоифали хирург стоматолог Ғ.О.Каюмов ва Фарғона вилоят стоматология шифохонаси биринчи тоифали юз-жағ жарроҳи А.Юлдашевлар томонидан ўтказилган эксперт хулосасига кўра, бемор Н.Камиловада блефаропластика операциясидан кейинги чандиқларни ва икки томонлама қулоқ сурпаси орти ва ости соҳаларида чандиқларини бартараф этиш операциялари ўтказилгани, операциялардан кейин ўнг кўз ташқи бурчагида, икки томонлама қулоқ сурпаси орти ва ости соҳаларида тери етишмовчилиги юзага келганлиги, беморда ўнг кўз ташқи бурчагида ва икки томонлама қулоқ орти ва ости соҳасида чандиқлар мавжуд бўлиб, юзида косметик бузилишлар борлиги ва қайта пластик жарроҳлик амалиёти талаб этилиши, беморга диагностика ва даволаш стандартлари бўйича ёрдам кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигини аниқлашни иложи бўлмагани, чунки бемор рўйхатга олинмагани ва амбулатор карта юритилмагани аниқланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни 2025 йил 15 сентябрда хабардор қилган ҳолда (махсус код 762-476-558) Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2025 йил 16-сентябрдаги 178-сонли буйруғи асосида жавобгарда 2025 йилнинг 17-25-сентябрь кунлари текшириш ўтказилган. Текширишда жавобгар томонидан бирламчи тиббий хужжатлар умуман юритилмагани ва уларда кўрсатилган тиббий хизматлар ва қўйилган ташхислар кўрсатилмагани, тиббий фаолият қатъий лицензияда кўрсатилган доирада амалга оширилмагани, яъни юз-жағ хирургияси ихтисослиги бўйича тиббий фаолиятга 4 лицензия олмасдан туриб, 2024 йил март ойида фуқаро Н.Комиловага лицензиясиз тиббий хизмат кўрсатилгани аниқланган. Текшириш вақтида аниқланган камчиликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорининг 27-иловасида белгиланган лицензия талаблари ва шартлари кўпол равишда бузилганлигидан ҳамда унга риоя қилинмаганлигидан далолат бергани учун жавобгарга берилган лицензияни бекор қилиш талаби билан судга мурожаат этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсга жарима солиш тўғрисидаги 2025 йил 26 сентябрь кунги 05-33/22695-сонли қарорида жавобгар юз-жағ хирургияси ихтисослиги бўйича лицензиясиз тиббий фаолият олиб борган деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жарима солиш белгиланган. Жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол бузилиб лицензиясиз фаолият олиб борилганлиги ҳолати тасдиқлангани учун биринчи инстанция суди асосли равишда аризани қаноатлантирган. Жавобгар томонидан шикоятида келтирилган текшириш тартиби бузилгани ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди, чунки вазирлик текшириш ўтказишдан олдин Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган, текшириш жавобгар вакили иштирокида ўтказилган, текшириш муддати бузилмаган ҳамда текшириш якунида расмийлаштирилган далолатнома нусҳаси жавобгар раҳбарига топширилган. ИПК 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Судлов ҳайъати жавобгар “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан давлат божи тўловидан озод этилганини инобатга олиб, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдиришни, давлат божини ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати ИПК 68, 118, 260, 276-280-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “TOXIRBEK SHIFO DENTIU ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 5 “TOXIRBEK SHIFO DENTIU ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф ҳал қилув қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари М.Умматова Д.Акрамова