← Назад
Решение #2839719 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 01 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят бошқармаси даъвогар “****” АТБ манфаатида
жавобгар “****” фермер хўжалиги ва “****” масъулияти чекланган жамияти
зиммасига “****” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон вилояти
**** тумани **** МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 176 512
кв,м , умумий фойдаланиш майдони 2 939,0 кв,м, қурилиш ости майдони
8 059,0 кв,м бўлган 17:03:06:01:01:0507 кадастр рақамли парандачилик
фабрикаси бино иншоатларини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан комлекс холда
гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакиллари Д.И.****, Ж.А.****
(ишончнома асосида) жавобгар вакили С.**** (ишончнома асосида)лар
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар “****” АТБ
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар жавобгар
“****” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва
“****” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар
деб юритилади) зиммасига ****” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Андижон вилояти **** тумани **** МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер
майдони 176 512 кв,м , умумий фойдаланиш майдони 2 939,0 кв,м, қурилиш
ости майдони 8 059,0 кв,м бўлган 17:03:06:01:01:0507 кадастр рақамли
парандачилик фабрикаси бино иншоатларини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан
комлекс холда гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисида ҳал қилув
қарори қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабидаги
важларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлиси иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага иқрорлик
билдириб хозирги кунда “****” масъулияти чекланган жамияти мансабдор
шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли мазкур жиноят иши
якунлангач кредит шартномада кўрсатилган бино иншоатларни гаровга қўйиб
берилишини билдириб суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Савдо-саноат палалатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили иштирок этмади даъвогар ўз даъво аризасида суд ишини
Савдо-саноат палалатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакилининг иштирокисиз
кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асасларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни
ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар банк ва жавобгар
ўртасида 2024 йил 18 декабрда 25-сонли кредит шартномаси имзоланиб мазкур
шартноманинг еттинчи бандига кўра кредитга қўшимча таъминот сифатида
****” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон вилояти ****
тумани **** МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 176 512 кв,м ,
умумий фойдаланиш майдони 2 939,0 кв,м, қурилиш ости майдони 8 059,0 кв,м
бўлган 17:03:06:01:01:0507 кадастр рақамли парандачилик фабрикаси бино
иншоатларини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан комлекс холда 12,5 млрд сўмга
қийматда гаровга қабул қилиниши белгиланган.
Бироқ жавобгарлар томонидан шартноманинг еттинчи бандида
келтирилган 01.06.2025 йигача бўлган муддат ўтган бўлсада шартномада
белгиланган мажбуриятини бажармасдан
шартномда кўрсатилган бино
иншоатлар белгиланган тартибда гаровга тақдим этилмаган.
Даъвогар томонидан 08.10.2025 йилда 05/218-сонли юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгарлар зиммасига “****” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Андижон вилояти **** тумани **** МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер
майдони 176 512 кв,м , умумий фойдаланиш майдони 2 939,0 кв,м, қурилиш
ости майдони 8 059,0 кв,м бўлган 17:03:06:01:01:0507 кадастр рақамли
парандачилик фабрикаси бино иншоатларини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан
комлекс холда гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Шунингдек, ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талаби билан
келишмади ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб жавобгарлар зиммасига “****” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Андижон вилояти **** тумани **** МФЙ ҳудудида жойлашган
умумий ер майдони 176 512 кв,м , умумий фойдаланиш майдони 2 939,0 кв,м,
қурилиш ости майдони 8 059,0 кв,м бўлган 17:03:06:01:01:0507 кадастр рақамли
парандачилик фабрикаси бино иншоатларини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан
комлекс холда гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган.
ФКнинг 377 моддаси олтинчи қисмига кўра Агар ушбу Кодексга ёки
бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни
тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш
талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Келишув
битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал
кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида» 2009 йил 18 декабрдаги 204сонли қарорининг 12-бандига кўра Шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф
уни тузишдан бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга
мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, даъво талаблари нафақат бутун
шартномага, балки унинг айрим шартларига ҳам тегишли бўлиши мумкин.
Даъвогар даъво аризасига тузишга мажбур этилган шартнома лойиҳасини
илова қилиши шарт.
Мазкур асосларга кўра даъвогар жавобгарларга нисбатан холда гаровга
қўйиш мажбуриятини юклашни сўраб эмас балки, гаров (ипотека) шартнома
тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилиши лозим эди.
Қолаверса, даъвогар томнидан юқоридаги пленум қарорининг бандига
кўра тузишга мажбур этилган шартнома лойиҳаси даъво аризага илова
қилинмаган.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шу боис суд даъвогарнинг жавобгарлар зиммасига “****” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Андижон вилояти **** тумани **** МФЙ
ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 176 512 кв,м , умумий фойдаланиш
майдони 2 939,0 кв,м, қурилиш ости майдони 8 059,0 кв,м бўлган
17:03:06:01:01:0507 кадастр рақамли парандачилик фабрикаси бино
иншоатларини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан комлекс холда гаровга қўйиш
мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси еттинчи қисмига кўра Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунида
белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ иқтисодий судларга номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблашнинг (БҲМ) 10 баравари
миқдорида давлат божи ундирилади.
Демак даъво талаби рад этилганлиги боис даъвогар хисобидан
республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар
томонидан даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўз
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179, 184, 186 ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар **** АТБ хисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар **** АТБ даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ўз зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.М.Тошпулатов