Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/1703 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Капиталбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID 3d44e529-9215-4a6e-a26b-860c4e8301f5 Claim ID PDF Hash 48cdaa92e5d75a9c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ФКнинг 14-моддаси ФК 14 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 18 615 символов
4-1901-2504/1703-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 01 декабрь Термиз шаҳри Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, З.Казиеванинг котиблигида, даъвогар вакили – И.Ташмиратов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - «Капиталбанк» АТБ манфаатида жавобгарлар - "Ўзэнергоинспекция" Сурхандарё вилоят бошқармаси, "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси, "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлимига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Капиталбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Ўзэнергоинспекцияси”) Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “Худудий электр тармоқлари” АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ва “Худудий электр тармоқлари” АЖ Энергосавдо Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлими (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 12.11.2024 йил электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиш бўйича тузилган SUR121120241221рақамли далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг юридик оқибатларни қўллашни, "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси ва "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлими ҳисобидан 9.916.920 сўм моддий зарарни, ноқонуний тўлаттирилган 3.750.000 сўм тўловни ҳамда суд харажатини ундиришни сўраган. Бундан ташқари, даъвогар судга 2025 йил 19 ноябрдаги №01/09-27566сонли қўшимча даъво аризасини тақдим этиб, унда “Ўзэнергоинспекцияси” Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасидан жами 10613137,50 сўм миқдорида тўланган суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси ва "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлими юридик шахс ҳисобланмаганлиги сабабли Термиз туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга дахлдор бўлган жавобгар сифатида "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ жалб этилган. Шунингдек, Термиз туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилинган бўлса-да, "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси, "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлими, "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили суд мажлисига келмаган ва сабабини маълум қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган тараф иктисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, "Ўзэнергоинспекция" ходими томонидан нотўғри далолатнома тузилганлигини, қонунбузилиш бўйича инспекциянинг қарори чиқарилмаганлигини, қонунбузилиш бўйича маъмурий иш қўзғатилмаганлигини, қонунбузилиш ҳолати бўйича банк айбдор эмаслигини, Термиз шаҳар ИИБ 2-сон ИИБ ХПГ профилактика инспекторининг 2024 йил 25 декабрдаги қарорига асосан корхона томонидан электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилганлигини, тармоққа уланиш учун асоссиз тўлов қилинганлигини, "Ўзэнергоинспекция" ходимининг ноқонуний ҳаракати бўйича маъмурий судга шикоят қилинганлигини, Термиз туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан "Ўзэнергоинспекция" Сурхондарё вилояти бошқармаси мансабдор шахсларининг 121120241221-ракамли далолатномани тузишда ифодаланган ҳатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилганлигини, ушбу суд қарори кучда эканлигини, маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисда иштирок этган шахснинг кўрсатмаларини эшитиб, ишда мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ("Ўзэнергоинспекция") ва Бош прокуратура ўртасидаги қўшма тартибга асосан ўтказилган рейд тадбири давомида «Капиталбанк» АТБнинг Термиз шаҳрида жойлашган биносига ўрнатилган электр ҳисоблагич ўрганилганда унинг уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилганлиги ва Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 133е-142-бандлари талаблари талабларига асосан ҳисоб-китоб олиб борилмаганлиги аниқланган. Текширув натижасида аниқланган ҳолат бўйича электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузулганлиги ҳақида 2024 йил 12 ноябрда 121120241221-сонли далолатнома тузилган. Ушбу далолатномага асосан "Hududi El ktr rm ql ri" АЖнинг Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлими ходимлари томонидан 2024 йил 13 ноябрда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, носозлик сабабли аниқланган 9916920 сўм моддий зарар (қарздорлик) истеъмолчининг ҳисобига электрон дастурга киритилган. Мазкур қарздорлик бўйича истеъмолчи тармоқдан узилган. Истеъмолчи томонидан 2025 йил 16 январда моддий зарар учун тўлов тўланиб, қайта улаш учун ҳам тўлов тўлангач у тармоққа уланган. Шунингдек, "Ўзэнергоинспекция" Сурхандарё вилоят бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига берган 2025 йил 12 февралдаги хатига кўра қоидабузарлик содир этилганлиги ва кейин тўғирланганлиги ҳақида хулоса қилинган. Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти худудий бошқармаси "Капиталбанк" АТБ Термиз филиали манфаатини кўзлаб "Узэнергоинспекция" Сурхондарё вилояти бошкармасига нибатан Термиз туманлараро маъмурий судига шикоят бериб, "Узэнергоинспекция" Сурхондарё вилояти бошқармасининг далолатномани бекор қилмасликда, ноқонуний равишда банкка тўлаттирилган моддий зарарни ҳамда электр тармоғига қайта улаш учун тўлаттирилган тўловни банкка қайтариб бермасликда ифодаланган ҳатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишни сўраган. Ушбу маъмурий иш бўйича Термиз туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги 5-1901-2512/690-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, ариза қисман қаноатлантирилиб, "Узэнергоинспекция" Сурхондарё вилояти бошқармаси мансабдор шахсларининг 2024 йил 12 ноябрдаги SUR 121120241221-рақамли далолатномани тузишда ифодаланган ҳатти-ҳаракати ғайриқонуний деб топилган. Шунингдек, суд мажлисига "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ ва унинг Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси вакили ёки Термиз шаҳар бўлими вакили суд мажлисига келмади ва эътирозлари бўлса судга тақдим этмади. "Узэнергоинспекция" Сурхондарё вилояти бошқармасининг ноқонуний тузилган 2024 йил 12 ноябрдаги SUR 121120241221-рақамли далолатномасига асосан ва унинг оқибатида қайта тармоққа улаш учун даъвогар томонидан "Hududi El ktr rm ql ri" АЖга асоссиз тўловлар амалга оширилганлиги натижасида у 9.916.920 сўм ва 3.750.000 сўм моддий зарар кўрган. Ушбу зарарларни қайтариб тўлаш ҳақидаги даъвогарнинг талаблари оқибатсиз қолдирилган, ортиқча тўловлар қайтарилмаган ёки келгуси энергия истеъмоли учун ҳисобга олинмаган (қайта ҳисоб китоб қилинмаган). Бундан ташқари, даъвогар томонидан қўшимча даъво талабларини асословчи мақбул далиллар судга тақдим этилмади. Жумладан, ундириш сўралган почта харажатлари, давлат божларини асоссиз тўланганлигини ва қайтарилмаганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмади. Шунга кўра даъвогарнинг даъво талаблари қисман асоссиздир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган. ФКнинг 474-моддасида, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш назарда тузилган. Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддага кўра электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511сон қарорининг 2-бандида барча юридик шахслар — электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги белгиланган. Электр энергиясини истеъмолчиларнинг барча тоифаларига ҳар ойда етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига мувофиқ навбатдаги ой учун назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг 100 фоизи учун ҳақ аванс тариқасида тўлангандан кейин амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларининг 17-бандига кўра Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назорати (маиший истеъмолчилар бундан мустасно) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзэнергоинспекция томонидан амалга оширилади. Мазкур Қоидаларнинг 142-бандига кўра 133-бандда назарда тутилган қоидабузарликлар аниқланганда, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори даъво муддатини инобатга олган ҳолда амалдаги тариф миқдори (маиший истеъмолчиларга амалдаги базавий меъёрлари учун белгиланган тарифда) бўйича қуйидаги мезонлар асосида қайта ҳисоб-китоб қилинади. Ушбу Қоидаларнинг 131-бандида арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт соатларда мазкур Қоидалар асосида қайта ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, Қоидаларнинг 135-бандига кўра қуйидаги ҳолатлар техник хато ва камчиликлар ёки электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиши деб ҳисобланади: а) истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларда нотўғри тариф гуруҳи қўлланилиши (майнинг соҳаси бундан мустасно); б) истеъмолчига мансуб бўлган тармоқлардаги технологик сарфлар ҳамда қувват коэффициентининг ( s φ) иқтисодий қиймати ҳисоб-китоб қилинмаслиги; в) арифметик ва техник хатоликлар натижасида кам ёки кўп ҳисобланиши; г) ҳисоблаш тизимига таъсир қилмаган ҳолда, иккиламчи ток занжирида кириш ва чиқиш симлар ўзаро ўрни алмаштириб уланган ҳолатлар («бериш» / «қабул» режими). Қуёш панеллари ўрнатилганлиги бундан мустасно; д) ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторлари навбатдан ташқари ёки даврий қиёслов кўригидан ўтказилганда давлат стандартларида рухсат этилган хатолик меъёрларидан кам ёки кўп кўрсаткичларда ишлаганлиги аниқланганда; е) ҳисоблагич иккиламчи занжир симларининг механик таъсирдан узилиши (табиий узилиш) ҳамда ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиши; ж) ҳисобга олинадиган электр энергияси миқдорини камайтириш мақсадида дастурга қўшимча камаювчи коэффициентларни киритиш; Ушбу ҳолатларда истеъмолчига истеъмол қилинган ҳақиқий электр энергияси сарфи бўйича ҲЭТК ёки истеъмолчи манфаатига қайта ҳисобкитоблар амалга оширилади. ФКнинг 1023-моддасига кура қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. ФКнинг 14-моддасига асосан агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. ФКнинг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгарлар томонидан кўрсатилган қонунчилик талабларига лозим даражада риоя қилинмаганлиги оқибатида даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кура ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 110-моддасининг биринчи ва тўртинчи бандларига кўра иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса ва ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогарнинг SUR121120241221-рақамли далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг юридик оқибатларни қўллаш талаби иқтисодий судга тааллуқли бўлмаганлиги ва ушбу талаб бўйича маъмурий судда иш кўрилганлигини инобатга олиб суд ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси ва "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлими юридик шахс ҳисобланмаганлиги сабабли уларга нисбатан иш юритишни тугатиш лозим бўлади. Қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 9.916.920 сўм моддий зарарни, ноқонуний тўлаттирилган 3.750.000 сўм тўловни ва 37500 сўм почта харажатини ундиришни, республика бюджетига жавобгардан 273 339 сўм, даъвогардан 212 263 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Даъво аризасининг далолатномани ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг юридик оқибатларини қўллаш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. «Капиталбанк» АТБ фойдасига "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ ҳисобидан 9916920 сўм ва 3.750.000 сўм етказилган зарар ва 37500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. "Hududi El ktr rm ql ri" АЖдан республика бюджетига 273 339 сўм давлар божи ундирилсин. «Капиталбанк» АТБдан республика бюджетига 212 263 сўм давлат божи ундирилсин. "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси ва "Hududi El ktr rm ql ri" АЖ Энергосавдо филиали Сурхондарё бўлинмаси Термиз шаҳар бўлимига нисбатан иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест келтириш) бериш мумкин. Судья Ж.Ачилов