← Назад
Решение #2839726 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2506/6361-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 01 декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Н.Ф.К (2024 йил 22 апрелдаги №32-сонли ишончнома) иштирокида,
даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 60 000 000 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —
даъвогар ва(ёки) тайёрловчи, кластер корхонаси, буюртмачи) Яккабоғ
туманлараро иқтисодий судига жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) жамият)га нисбатан даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 60 000 000 сўмни ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади
ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 128-моддасига асосан, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса;ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали
ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида жавобгар
вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилнинг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январда
тузилган “Пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш
бўйича” 8/13-сонли фьючерс шартномасидан келиб чиққан.
ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга ––
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация
шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги
қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб
беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-банди талабларига кўра,
хўжалик ўзининг 2022 йил учун “Агротехнологик харита” (бизнес-режаси)га
асосан 20 гектар ер майдонидан 54 тонна “Бух-102” навли пахта хом-ашёсини
буюртмачига етказиб бериш, буюртмачи эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш
ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-банди талабларига асосан, даъвогар жавобгарнинг
талабномаси бўйича хўжаликни агротехник тадбирлар учун бўнак маблағлари,
шу жумладан ёқилғи мойлаш материллари, минерал ўғит ва бошқа зарур
нарсалар билан таъминлаш, хўжаликка янги замонавий қишлоқ хўжалиги
техниклари, ёилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа зарур
товарларни харид қилиш ва технолгияларни жорий қилишда кўмаклашиш лозим
бўлган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2022 йилда
етиштириладиган пахта хом-ашёси учун унинг талаби(эҳтиёжи)га биноан
уруғлик буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси
ва бошқа зарур нарсалар етказилган ҳамда техника хизматлари кўрсатилган,
солиқ тўловлари тўлаб берилган.
Жавобгар томонидан уруғлик буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари,
минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур нарсаларни олинганлик ҳолати
ҳамда техника хизматлари кўрсатилганлиги факти ҳисобварақ-фактуралар ҳамда
ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Шартнома талабларига асосан, жавобгар шартномада кўрсатилган пахта
хом-ашёсини буюртмачининг манзилига 2022 йил 31 декабрь санасигача етказиб
бериши лозим бўлган.
Бироқ, даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган маҳсулотларни
келишилган муддатда етказиб берилмаган ва/ёки ушбу маблағларни қайтариш
чорасини кўрмаган.
Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 466-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва
ассортиментда топшириши шарт.Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган
миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса,
тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни
талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобиданошиқча тўланган 60 000 000 сўмни ундириш тўғрисида талаб
билдирилган.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан 60 000 000 сўмни ундириш талабини
ишдаги ва тақдим қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, даъвогарнинг 60 000 000 сўмни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Чунки, жавобгарнинг 60 000 000 сўм қарздорлик ҳолати факти иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ишга
алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 60 000 000 сўмни
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар ўз талаб эътирозларини, 60 000 000 сўммаблағлар тўлаб
берилганлигини асословчи ҳужжатларни тақдим қилмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилишибелгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ91-сонФармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий
ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъвогарнинг
даъво
талаблари
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 127-128,170, 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“ААА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 60 000 000 сўм ва 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Давлат
бюджетига 1 200 000 сўмдавлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов