← Назад
Решение #2839727 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12039-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Амановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг котиблигида, даъвогар вакили
А.Эшматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Даъвогар номи” МЧЖ манфаатида, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” фермер
хўжалиги ҳисобидан 21 758 955 сўм асосий қарз, 10 879 477 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ
(тайёрловчи) ва жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” фермер хўжалиги (хўжалик)
ўртасида 26.05.2021 йил куни бошоқли дон харид қилиш бўйича 12-сонли
фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар бошоқли
дон уруғлиги билан таъминлаш ва етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш
ҳамда унинг ҳақини тўлаш, жавобгар эса, буғдой маҳсулотлари етказиб бериш
мажбуриятини олган.
Шартномага асосан, даъвогар томонидан бошоқли дон уруғлиги билан
таъминланган, жавобгар бошоқли дон уруғлигини қабул қилиб олган бўлса-да,
буғдой маҳсулотлари етказиб берилмаган.
Даъвогарнинг тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаатлари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар Савдосаноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Даъвогар номи” МЧЖ
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР
НОМИ”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
21 758 955 сўм асосий қарз, 10 879 477 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб уни тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ суд мажлисига улардан вакил келмади.
Шунга кўра суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим
деб топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланади.
Суд даъво аризасини ўрганиш жараёнида даъвонинг асоси бўйича
жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди.
Хусусан, даъво аризасида даъвонинг асоси сифатида 26.05.2021 йил куни
бошоқли дон харид қилиш бўйича 12-сонли фьючерс шартномаси кўрсатилган
бўлса-да, бироқ ишни кўриш жараёнида тарафлар ўртасида 28.01.2021 йилдаги
10/Б-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 16.06.2021
йилдаги 945-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 332 450,72 сўм, 16.06.2021
йилдаги 946-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 628 550,88 сўм, 20.05.2021
йилдаги 913-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 713 270 сўм, 10.04.2021
йилдаги 419-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 024 512 сўм, 05.04.2021
йилдаги 506-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 33 201 880 сўм, 25.03.2021
йилдаги 288/Б-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2 031 130 сўм, 25.03.2021
йилдаги 289/Б-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 4 968 460 сўм, 25.03.2021
йилдаги 290/Б-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 1 002 659,24 сўм, 25.03.2021
йилдаги 27/Б-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 29 421 025 сўм, 28.02.2021
йилдаги 12-сонли шартномага асосан 25.02.2022 йилдаги 12-сонли ҳисобварақфактурага асосан 2 394 989,40 сўм маблағ ўтказилганлиги аниқланди.
Даъвогар томонидан даъвонинг асосини ўзгартириш бўйича судга
қўшимча ариза тақдим этилмади.
Шунга кўра суд томонидан даъвогарнинг даъво талабини келтирган асос
бўйича ундириш асоссиз эканлиги боис даъво талабини қаноатлантиришдан рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «Даъвогар номи” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 652 767
сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан
бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида
шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Ф.Аманов