Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2501/6695 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a5636d57-5968-4cf4-bfb1-993d197b8dd1 Claim ID PDF Hash cc81784de3baf645... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ИПК 149-моддаси бандида ИПК 149 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 48-моддаси онуни 48 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6695-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ўзбекистон тумани 2025 йил 1 декабрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари У.Аминов, М.Хамрақулов (2025 йил 28 ноябрь кунги №01-05/7750-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар -----------, жавобгар "----------" масъулияти чекланган жамиятидан 75000000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ----------- (кейиги матнларда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгар "-----------" масъулияти чекланган жамиятидан 75000000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўргазма бериб, жавобгар умра фаолияти билан лизенциясиз фаолият юритганлиги сабабли, нга нисбатан 75000000 сўм жарима қўлланилганлигини, суд муҳокамаси кунига қадар ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини, ҳақиқатдан ариза нусха кўчириш воситасидан фойдаоаниб имзоланганлигини, аслини кейинчалик судга тақдим этишини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг кўргазмасини, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар жавобгардан 75000000 сўм жарима ундиришни ҳақида судга ариза киритган. Бироқ иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган аризани имзолашда нусха кўчириш воситасидан фойдаланганлиги аниқланди. Ўзбектистон Республикаси Олий судиннг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 13-сонли Пленум қарорининг 24-бандида ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши лозим. Бунда имзонинг механик ёки бошқа нусха кўчириш воситалари орқали амалга оширилишига, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасини 3-бандида, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши кўрсатилган. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 48-моддасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш учун судга давлат божи тўламасдан аризалар бериш белгиланган. Мазкур ҳууқуқ нормасидан келиб чиқиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Баён қилинганларга асосан, суд даъво аризаси нусха кўчириш воситаси орқали имзоланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасини 3-бандига асосан, даъвони кўрмасдан қолдиришни, суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107,108,118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: -----------нинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. ----------- Ўзбекистон Републикаси олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья : И.С.Турсунов