← Назад
Решение #2839736 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 957 | — | code_article | |
| аролик кодексини | 318 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1973-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2025 йил 1 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси палата аъзоси “
x Insur n ”
акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор
Аскаров Зокиржон Мухитдин ўғли ҳисобидан 38 819 447,63 сўм қарздорлик
субрагация тартибида ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
тарафлар вакиллари иштирок этишмади, Избоскан туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистгн Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси палата
аъзоси “
x Insur n ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Банк” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор Аскаров Зокиржон Мухитдин ўғли (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 38 819 447,63 сўм қарздорлик
субрагация тартибида ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Палата ишни вакилнинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризага илова қилинган хужжатлар асосида
вакилнинг иштирокисиз кўриб чиққан ҳолда, даъвони тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўраган.
Жавобгарга суднинг ажрим почта алоқа бўлими орқали юборилган, почта
алоқа бўлими ажримни жавобгарга 2025 йил 18 ноябрь куни етказилганлиги
тўғрисидаги маълумотни тақдим этган. Лекин суд мажлисида иштирок этмади
ва ўз эътирозларини билдирмади.
Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни палата, даъвогар ва жавобгар
вакилларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъво аризада баён қилинишича ва суд мажлисида маълум бўлишича,
2024 йил 8 июлда 116/43/КВ-сонли кредит шартномаси тузилган, банк ва
даъвогар ўртасида 2024 йил 9 июлда кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш
бўйича 0276/1469-1/1/2423971-сонли суғурта шартнома (бундан буён матнда
“Шартнома” деб юритилади)си тузилган.
Мазкур суғурта шартномасига кўра, жавобгар томонидан банкдан
олинган кредит қарздорлик бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлиб, ўз вақтида
тўланмаган тақдирда даъвогар шартнома бўйича банкга жавобгарнинг
қарздорлигини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Банк ва жавобгар ўртасидаги кредит шартномасига асосан, жавобгар
томонидан шартномада келишилган тўлов графиги бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли кредит қарздорлик келиб чиққан.
Шунга кўра, жавобгар томонидан банкга ўз вақтида кредит тўловларни
амалга оширилмасдан, суғурта ҳодисаси рўй берганлиги сабабли, даъвогар
банкка 2025 йил 30 майдаги 2339-сонли тўлов топшириқномаси орқали
38 819 447,63 сўм суғурта қопламасини тўлаб берган.
Даъвогар суғурта ҳодисаси натижасида учинчи шахсга тўланган пул
маблағларини қоплаб бериш борасида жавобгарга талабнома юборган бўлса-да,
аммо жавобгар тўловни амалга оширмаган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 38 819 447,63 сўм қарздорлик субрагация
тартибида ва 41 200 сўм почта харажати тўловини ундириб беришни сўраган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб ва тақдим этилган
ҳужжатлар ҳамда далилларга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо бериб, даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957-моддасига
кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган
бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган
зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида
суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексинининг 318-моддасига
асосан, кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта
ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор
ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 45-сонли қарорининг 18-бандида, Фуқаролик кодексининг
957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта
натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи
тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши,
қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда
тутилмаганлиги, ушбу ҳуқуқнинг ўтиши Фуқаролик кодексининг 957-моддаси
ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг тегишли бандига мувофиқ,
тўлиқ ёки қисман суғурта қопламасини тўлаган суғурталовчига шу сумма
доирасида суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг етказилган зарар учун
жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб қилиш ҳуқуқи ўтиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
талабини муҳокама қилган ҳолда суд харажатини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда ундирилади.
Юқоридагиларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 776 388,95 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 318, 957-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170,
176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Аскаров Зокиржон Мухитдин ўғли
ҳисобидан “
x Insur n ” акциядорлик жамияти фойдасига субригация
тартибида 38 819 447,63 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 776 388,95 сўм давлат божи;
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи
мавжудлиги тушунтирилсин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров