← Назад
Решение #2839737 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| Ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 736 | — | code_article | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2502/21426-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
С.Каримов (2025 йил 30 сентябрь кунги 36/4215-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар “****************”
АТИБнинг жавобгар “****************” хусусий корхонасидан жами 56 303 637,48
сўм муддати ўтган қарздорликни ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“****************” АТИБ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “****************” хусусий
корхонасидан
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
30 303 030,30 сўм муддати ўтган асосий қарз, 20 352 568,02 сўм муддати ўтган фоиз,
5 648 039,16 сўм жорий фоиз қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ бартараф
этилганини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Улар тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги боис, суд ИПК 128, 170-моддаларини қўллаб, суд мажлисини
жавобгар вакили иштирокисиз ўтказишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг суд мажлисларида берган тушунтиришини тинглаб,
иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш материалларига қараганда, даъвогар Банк ва жавобгар ўртасида 2024 йил
26 июль куни 270685/1614/2024-сонли кредит бериш шартномаси тузилган бўлиб унга
кўра, Банк томонидан жавобгарга айланма маблағларни тўлдириш учун 36 (ўттиз олти)
ой муддатга 3 ойлик имтиёзли даври билан йиллик 29 фоиз тўлаш шарти билан
500 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Кредит шартномаси талабларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш
мақсадида “ФАРҒОНА ЁРҚИН НУРИ” хусусий корхонасига тегишли бўлган Фарғона
вилояти, Фарғона шаҳар, Маърифат МФЙ, Юксалиш кўчаси, 107-уйда жойлашган
нотурар жойни 171 кв.м. ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 26 июль кунги баҳолаш далолатномасига
асосан гаров мулки 625 000 000 сўмга баҳоланган.
Жавобгар кредит шартномасида ўзига юклатилган мажбуриятларни
бажармасдан, масъулиятсизлик, эътиборсизлик қилиб, кредит ва унга хисобланган
фоизларни тўламасдан келган.
Банк томонидан кредит қарздорлигини тўлаб қўйиш юзасидан юборилган
огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият
– фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (кейинчалик матнда ФК деб
юритилади) 327-моддасига кўра, Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача
тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши
керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми
бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади.
Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво
қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига
қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз
миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан
қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб
кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 734-моддасининг биринчи қисмида “Агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс
ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади”; ушбу Кодекснинг 736-моддасини
биринчи қисмида “Агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда
ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у
қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар
тўланиши керак”, деб назарда тутилган.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Кредит шартномасига асосан қарз олувчи кредитдан фойдаланиш жараёнида
кредитлашнинг асосий қоидалари муддатлилик, кредит қайтарилиши, мақсадлилик,
фоизлик, қайтариш кафолатлари ишончлиги кабиларга риоя этиш; кредитни
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган график асосида
қайтаришни ўз
зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006
йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5–бандига кўра,
қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит
ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига
кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун
фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар)
киришидан келиб чиқишлари зарур.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб
ҳисобласада, суд мажлисида даъвогар вакили судга 01.12.2025 йил кунги №36/5077сонли маълумотнома ва тўлов топшириқномаси тақдим қилиб, жавобгар томонидан
кредит қарздорлиги тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар
фойдасига жавобгардан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, Республика
бюджетига 1 126 072,74 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар “****************” АТИБ фойдасига жавобгар “****************”
хусусий корхонаси ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “****************” хусусий корхонаси ҳисобидан 1 126 072,74 сўм
давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан шу
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 1 декабрь
4-1501-2502/21426-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
С.Каримов (2025 йил 30 сентябрь кунги 36/4215-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар “****************”
АТИБнинг жавобгар “****************” хусусий корхонасидан жами 56 303 637,48
сўм муддати ўтган қарздорликни ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, суд ИПКнинг 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар “****************” АТИБ фойдасига жавобгар “****************”
хусусий корхонаси ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “****************” хусусий корхонаси ҳисобидан 1 126 072,74 сўм
давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддатда ҳал қилув қарори устидан шу
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова