Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8979 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SURXONP X R NS Ответчик / Подсудимый SURXOND RYO MIN Q VIY P X ERMIN LI
Source ID 70b21668-77b0-48d3-ab53-3a0947119c5e Claim ID PDF Hash 51089a0ccbe33dcd... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 711-моддаси ФКнинг 711 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 6 268 символов
4-1901-2504/8979-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Термиз шаҳри 2025 йил 01 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ачилов раислигида, судья ёрдамчиси З.Казиеванинг котиблигида, даъвогар "SURXONP X R NS" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "SURXOND RYO MIN Q VIY P X ERMIN LI" масъулияти чекланган жамиятидан 97 791 000 сўм қарздорлик, 48 895 500 сўм пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризасини жавобгар вакили – раҳбар Ш.Қурбоновнинг иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: "SURXONP X R NS" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар ёки “Юк ташувчи”) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "SURXOND RYO MIN Q VIY P X ERMIN LI" масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) 97 791 000 сўм қарздорлик, 48 895 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда олдиндан хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тараф вакили суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, 97 791 000 сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги ва даъвогар пеня талабидан воз кечганлиги сабабли даъвони рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 10.09.2019 йилда 08-сонли шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан, “Юк ташувчи” ўзига тегишли авторанспорт воситалари билан пахта тозалаш корхоналаридан пахта толалари хажмларини “Буюртмачи”нинг омборига етказиб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмади. Тарафлар ўртасида 2025 йил 1 январ ҳолатида тузилган солиштирма далолатнома жавобгар томонидан тасдиқланмаган. Шунингдек, судга тақдим этилган асосий қарз тўланганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномасида 2018 йилдаги шартнома бўйича тўлов қилинганлиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган аризасига кўра, жавобгар 97 791 000 сўм қарздорликни тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли, пеня даъво талабидан воз кечган. Бироқ, низоли шартнома бўйича даъво талаблари асоссиз ҳисобланади. Даъво талаблари исботланмаганлиги сабабли суд уни қаноатлантиришни рад этиш даъвогарнинг пеня даъво талабидан воз кечиш ҳақидаги аризасини ҳам рад этиш лозим деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 711-моддасига кўра юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мукин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд давогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклатишни, даъвогардан республика бюджети ва суд ҳокимияти органлари фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 2933730 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 169, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. "SURXONP X R NS" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети ва суд ҳокимияти органлари фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 2933730 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов