← Назад
Решение #2839745 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 1023 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 1023 | — | code_article | |
| нинг | 62 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1026 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6594-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил 1 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона
вилояти Адлия бошқармаси Олтиариқ туман бўлими, даъвогар "------------------------"масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “------------------------” давлат муассасасидан 221424000 cўм етказиб берилган маҳсулотлар қийматини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Ўзбекистон
тумани прокурори ёрдамчиси Д.Усмонованинг қатнашувида, адлия бўлими
бошлиғи А.Юлдашев (ишончнома асосида), даъвогар вакили адвокат З.Бўтабоев
(ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили Н.Абдусатторов (ишончнома
асосида), учинчи шахс вакили Б.Гулматов (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, суд ўз биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фарғона вилояти Адлия бошқармаси Олтиариқ туман бўлими, даъвогар "------------------------"масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ------------------------- (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)дан
221424000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизматлари бошқармаси
(кейинги матнларда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Учинчи шахс Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси суд
муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисига
ундан вакил келмади.
Шу боис суд ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида адлия бошқармаси вакили судга ариза киритиб, унда
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
1023-моддасида
қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс
(жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс
(қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни
(асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шартлиги
белгиланганлиги, жавобгар Бешариқ туман мактабгача ва мактаб таълими
бўлими
221 424 000 сўмлик асоссиз бойлик ортирганлиги, шу боис
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 63, 157моддасига асосан, даъво асосига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 1023-моддасида қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шартлиги ва Бешариқ туман мактабгача ва мактаб таълими
бўлимидан 221 424 000 сўм асоссиз ортирган бойлик асосини қўшимча қилиб
киритиш тўғрисидаги ўзгартиришни қабул қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг мазкур қўшимча аризаси иш
юритишга қабул қилинган.
Адлия бўлими вакиллари суд мажлисида кўргазма бериб, Давлат
харидлари бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича танловда даъвогар
ғолиб деб топилганлигини, бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартнома
Ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаган бўлса-да, даъвогар шартномада кўрсатилган
маҳсулотларни етказиб берганлигини, жавобгар маҳсулотни олиб асосстиз
бойлик орттирганлигини, жавобгарга етказиб берилган маҳсулотлар қийматини
Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига асосан талаб қилиб олиш мумкинлиги
баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида, даъво талабларини қувватлаб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, Давлат харидлари
бўйича энг яхши таклифларни танлаб олишда даъвогар ғолиб деб
топилганлигини, бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли, пул маблағлари тўлаб берилмаганлигини,
даъвогар тумандаги 18,47,48-мактабгача таълим ташкилотларига қуёш
панелларини ўрнатганлигини, ҳозирги кунда ушбу қуёш панелларининг 1 таси
ишлаётганлигини баён қилиб,ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси
вакили кўргазма бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик
хизматидан рўйхатдан ўтмаганлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал этишни
сўради.
Суд мажлисида прокурор фикрини баён этиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
ҳамда прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ва 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бешариқ туманидаги 18,47,48-сонли
мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига қуёш панеллари ўрнатиш бўйича
энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича танлов ўтказилган.
Мазкур танловда даъвогар ғолиб деб эътироф этилиб, бу ҳақда 2023 йил 24
июль кунида электрон баённома расмийлаштирилган.
Шундан
сўнг,
даъвогар
ва
жавобгар
ўртасида
2023 йил 3 август кунида умумий қиймати 221424000 сўмлик 505-11-153ХТ/2023-сонли шартнома электрон тартибда тузилган бўлиб, ушбу шартномага
кўра, даъвогар жавобгарга қарашли 3 та мактабгача таълим ташкилотларига
қуёш панеллари ўрнатишни амалга ошириш мажбуриятини, жавобгар эса,
бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва уларга ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан Бешариқ туманида
жойлашган Бешариқ туманидаги 18,47,48-сонли мактабгача ва мактаб таълими
ташкилотларига қуёш панеллари ўрнатиш ишларини амалга оширган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
(кейинги матнларда Қонун деб юритилади)нинг 62-моддасига кўра, танлаш
натижалари бўйича тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат
буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига у тузилган кундан бошлаб
беш иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
Бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартнома, давлат буюртмачиси
томонидан махсус ахборот порталига у тузилган кундан бошлаб беш иш кунидан
кечиктирмай жойлаштирилмаганлиги оқибатида, шартнома ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли, тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарга етказиб берилган маҳсулотлар асоссиз
орттирилган бойлик ҳисобланишини, шу боис жавобгарга етказиб берилган
221424000 сўм маҳсулотлар қийматини ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
ФКнинг 1026-моддасига кўра, асоссиз олинган ёки тежаб қолинган молмулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга
киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий
қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг
асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, молмулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269снли қарорининг 11-бандида “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда
шартнома
Ўзбекистон
Республикаси
Бюджет
кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади” деб тушунтириш
берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 27-бандида судлар ҳисобга олишлари
лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага
нисбатан қўлланилмайди.
Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай
битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов
тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни
бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган молмулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.”
Деб тушунтириш берилган.
Тарафлар қонунчилик талабларига риоя қилмаган бўлсада, жавобгарга
221424000 сўм маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги ҳужжатлар, ғолиблик
баённомаси,тарафлар томонидан имзоланиб тасдиқланган далолатномалар
билан ўз исботини топади.
Ҳозирги кунда жавобгар томонидан қабул қилинган маҳсулотларни
қайтариш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли даъвогар томонидан юқоридаги
ҳужжатларга асосан етказиб берилган жами 221424000 сўм маҳсулотлар ҳаққини
ундириш тўғрисидаги талаби юқоридаги ҳуқуқ нормаларига кўра асосли бўлиб,
у қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бироқ даъвогар вакили суд муҳокамасида ариза тақдим этиб, суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни сўраган.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 221424000 сўм етказиб
берилган маҳсулотлар қийматини ундиришни, даъвогардан Давлат бюджетига
4428480 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин, даъвогар томонидан
тўланган 41200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвони қаноатлантирилсин.
Жавобгар “-------------------------” давлат муассасасидан даъвогар "------------------------"масъулияти чекланган жамияти фойдасига 221424000 сўм етказиб
берилган маҳсулотлар қиймати ундирилсин.
Даъвогар "-------------------------"масъулияти чекланган жамиятидан:
Давлат бюджетига 4428480 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъвогар "-------------------------"масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 41200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи:
И.С.Турсунов