Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8965 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Миллий банк Ответчик / Подсудимый Yulduz h F z
Source ID cebe82a7-9249-401b-ab1b-34b902fb2a00 Claim ID PDF Hash 8dc0e6eb39536f96... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 315 символов
4-1901-2504/8965-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 1 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, З.Казиеванинг котиблигида, даъвогар вакили – Б.Наралиев (ишончномага асосан), жавобгар вакили – Ф.Юсупова (раҳбар) ва вакили – О.Севаров (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ТИФ Миллий банк” АЖнинг манфаатида жавобгар “Yulduz h F z” НТМга нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “ТИФ Миллий банк” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Yulduz h F z” НТМ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 71439677 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлигини, кредит қарзи, пеняси ва фоизни тўлиқ тўлаганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни ва давлат божини жавобгардан ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили давлат божини ўзидан ундиришни сўраб ариза бериб, даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, қарздорлик тўлиқ тўланганлигини баён қилиб, даъвони рад этишни ва давлат божини ундан ундиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, даъвогарнинг филиали ва «Yulduz h F z» НТМ ўртасида 03.08.2018 йилда 172/2018-сонли ва 27.01.2020 йилда 12/2020-сонли кредит шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 84 ой муддатга йиллик 1 фоиз устама тўлаш шарти билан нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш мақсадида жами 3091250000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган, қарздор ҳам кредит шартномасида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб, даъво талабида сўралган жами 71439677 сўмни тўлиқ тўлаган. Шартноманинг 3.7, 4.6-бандларида тўлов мажбуриятини бажармаганлиги учун оширилган фоиз ва пеня ҳисобланиши келишилган. Шунингдек, вужудга келган қарздорликни тўлаш ҳақидаги жавобгарга юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Даъво талаби асослидир. Бироқ, суд муҳокамаси жараёнида судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан қарздорликлар ва пеня тўланганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд этилган. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Баён этилганларга асосан ҳамда жавобгар кредит шартномасида ўзига юклатилган мажбуриятни бажарганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этган ҳолда, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1428794 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 41200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. «ТИФ Миллий банк» АЖ фойдасига «Yulduz h F z» НТМ ҳисобидан 41200 сўм почта харажати ундирилсин. «Yulduz h F z» НТМ ҳисобидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1428794 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов