← Назад
Решение #2839750 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6707-сонли иш
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ўзбекистон тумани
2025 йил 1 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов, даъвогар
"-------------" масъулияти чекланган жамияти, жавобгар "-------------" масъулияти
чекланган жамиятидан 685.860 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида, соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризадан кўринишича, "-------------" масъулияти чекланган жамияти,
(кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) ва "-------------" масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022
йил 7 ноябрь кунида 24-сонли маҳсулот етказиб бериш шартнмоаси тузилган
бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар
маҳсулот етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартномаларга асосан, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар
етказиб берган бўлса-да, жавобгар томонидан
тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга тўловларни амалга ошириш
тўғрисидаги ёзма хабарномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 685860 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)нинг 2032-моддасига
мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - энг кам ойлик иш
ҳақининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддасига асосан, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни,
далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Суд, даъво аризаси ва унга илова қилинган ишдаги ҳужжатларни, далилларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантириш тўғрисида ҳал
қилув қарори қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ,
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 7 ноябрь кунида
электрон тартибда 24-сонли умумий қиймати 1000000000 сўмлик шартнома
тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар хом трикатаж мато
маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар етказиб берилган
маҳсулот учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан мазкур шартнома бўйича жавобгарга электрон
тартибда тасдиқланган ҳисоб фактура билан 60075540 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилган.
Жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулот учун қисман 59389680 сўм
тўловларни амалга ошириб, қолган тўловларни амалга оширмаган. Натижада,
қарздорлик суммаси 685860 сўмни ташкил қилган.
Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган шартнома ва электрон тартибда тузилган ҳисоб фактура, маҳсулот
олиш ҳақидаги ишончнома билан ўз исботини топади.
ФКнинг 449-моддаси учинчи қисмига, агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда даъвогарнинг даъвони талаби асосли бўлиб, у
қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 685860 сўм асосий қарз ва
41200 сўм почта харажати ундиришини, жавобгардан Давлат бюджетига 412500
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар "-------------" масъулияти чекланган жамиятидан:
даъвогар "-------------" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 685860
сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати;
Давлат бюджетига 412500 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов