Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2303-2502/1266 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья XOJAMURATOV QUANI‘SHBAY WORALBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый H*** I***
Source ID 9403aac5-73be-47f7-bbae-74644a2a8018 Claim ID PDF Hash d96e5e34b06337cd... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПКнинг 220-моддаси суд ИПК 220 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 530 символов
4-2303-2502/1266-сонли иқтисодий иш судья Қ.О.Хожамуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 1 декабрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари бўлим бош ҳисобчиси З.М*** ва Б*** А.Р*** (2025 йил 1 декабрь кунги 01-12-5-1393-сонли ишончнома)ларнинг иштирокида, даъвогар Б***нинг жавобгар “H*** I***” масъулияти чекланган жамиятидан 47 746 227,2 сўм асосий қарзини ва 23 873 138,6 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Б*** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “H*** I***” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 47 746 227,2 сўм асосий қарзини ва 23 873 138,6 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Жавобгарни суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш мақсадида юборилган суднинг ажрими берилган манзил бўйича ташкилот топилмаганлиги сабабли унга топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига биноан, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис, суд ИПКнинг 220-моддасига мувофиқ ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида баён қилинган важларини такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. 2 Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 2 декабрь куни 54 453 280 сўмлик маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 36-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандига асосан мижоз маҳсулотлар ҳақисини тўлаш ва қабул қилиш, ижрочи эса маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятларини олишган. Шартнома шартларини бажариш мақсадида даъвогар томонидан жавобгарга етказиб бериладиган маҳсулотлар учун 2024 йил 10 декабрь куни 16 335 984 сўм ва 13 декабрь куни 38 117 296 сўм, жами 54 453 280 сўм ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан 6 707 052,8 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилиб, қолган 47 746 227,2 сўмлик маҳсулотлар бугунги кунга қадар етказиб берилмаган. Шартноманинг 4.2-бандига асосан маҳсулотлар пудратчининг жорий ҳисоб-варағига маблағ келиб тушган пайтдан бошлаб 3 соат ичида етказиб берилиши лозим бўлган. Жавобгар томонидан маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги учун даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 19 сентябрь куни талабнома билан мурожаат қилинган. Лекин жавобгар томонидан талабнома ижро қилинмасдан, оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар иқтисодий судга жавобгардан 47 746 227,2 сўм маблағни қайтариб ундириб беришни сўраб, даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 455-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош тортишга тарафларнинг бири шартномани жиддий бузган тақдирда йўл қўйилади. Маҳсулот етказиб берувчининг маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузиши қуйидаги ҳолларда жиддий деб ҳисобланиши мумкин: тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб бериш; товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш. Шу боис, суд даъво талабининг ушбу қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 47 746 227,2 сўм асосий қаризини ундиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 23 873 138,6 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасида товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар 3 кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгилаб қўйилган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини ҳамда пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеняни 7 200 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. 4 Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ суд харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 1 432 387,32 сўм давлат божи, даъвогарнинг фойдасига иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати ва суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “H*** I***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Б***нинг 5 фойдасига 47 746 224,2 сўм асосий қарзи, 7 200 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ва 103 000 сўм суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “H*** I***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 432 387,32 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Қ.О.Хожамуратов