← Назад
Решение #2839783 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| бандида агар даъвогар томонидан ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6400-сонли иш
Судья:Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.К.Абдураимовнинг
раислигида, А.Азизовнинг котиблигида, “UZ-S EMYUNG CO.” акциядорлик
жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг, жавобгар “TOSHKENT TR KTOR
Z VODI” акциядорлик жамияти ҳисобидан 350 000 000 сўм қарздорлик,
175 000 000 сўм пеня, 32 246 575 сўм фоиз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили У.Усманходжаев (2025 йил 12 майдаги 0475-сонли ишончнома асосида)
ва жавобгар вакили Х.Ахмедов (2025 йил 24 ноябрдаг 176-сонли ишончнома
асосида)лар иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида,
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар-“UZ-S EMYUNG CO.” акциядорлик жамияти шаклидаги
қўшма корхонаси (бундан буён матнда “Даъвогар” ва “Сотувчи” деб
юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб – “TOSHKENT
TR KTOR Z VODI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Жавогар” ва
“Сотиб олувчи” деб юритилади) ҳисобидан 350 000 000 сўм қарздорлик,
1750 000 000 сўм пеня, 32 246 575 сўм фоиз ва суд харажатларини ундириб
беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъвогар билан
“ GREG T Z VODI” акциядорлик жамияти ўртасида олди-сотди шартномаси
тузилганлигини, ушбу шартномага асосан даъвогар “ GREG T Z VODI”
акциядорлик жамиятига пўлат лист маҳсулотларини етказиб берганлигини,
бироқ “ GREG T Z VODI” акциядорлик жамияти ушбу етказиб беорилган
маҳсулотлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлигини, натижада
қарздорлик юзага келганлигини, “ GREG T Z VODI” акциядорлик жамияти
ва жавобгар ўртасида қарздорликни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси
тузилганлигини, ушбу шартномага асосан “ GREG T Z VODI” акциядорлик
жамиятининг даъвогар олдидаги қарздорлиги жавобгарга ўтказилганлигини,
натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 350 000 000 сўм қарздорлик юзага
келганлигини, ушбу қарздорликни бартараф этиш бўйича даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилганлигини, шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ҳақиқатан ҳам
“ GREG T Z VODI” акциядорлик жамияти ва жавобгар ўртасида
қарздорликни бошқа шахсга ўтказиш шартномасига асосан 350 000 000 сўм
қарздорлик ҳосил бўлганлигини, бироқ ҳозирда жамиятнинг молиявий аҳволи
яхши эмаслигини, агар даъвогар рози бўлса, ушбу қарздорлик эвазига
тракторларни таклиф қилиши мумкинлигини билдириб, суддан даъво талабида
сўралган пеняни қонун доирасида камайтириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш хужжатларида аниқланишича, даъвогар билан “ GREG T Z VODI”
акциядорлик жамияти ўртасида 2021 йил 28 декабрь кунги 82-сонли ва
2022 йил 28 апрель куни UZSYV- GZ 2804-22-сонли олди сотди шартномаси
тузилган.
Даъвогар 2021 йил 28 декабрдаги 82-сонли шартнома шартларини
бажариб, 2022 йил 4 январдаги 1-сонли хисобварақ-фактура бўйича 339 236 536
сўмлик ва 2022 йил 12 январдаги 60-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича
115 185 524,28 сўмлик жами 454 422 061,23 сўмлик пўлат листларни
“ GREG T Z VODI” акциядорлик жамиятига етказиб берган.
Бироқ,
“ GREG T Z VODI” акциядорлик жамияти ушбу етказиб берилган
маҳсулотлар учун қисман 304 422 061,23 сўм тўловларни амалга оширган.
Натижада, “ GREG T Z VODI” акциядорлик жамиятининг ушбу шартнома
бўйича даъвогар олдида 150 000 000 сўм қарздорлиги юзага келган.
Шунингдек, даъвогар 2022 йил 28 апрелдаги UZSYV- GZ 2804-22-сонли
шартнома шартларини ҳам бажариб, 2022 йил 26 майдаги 1-сонли ҳисобварақфактура бўйича 355 447 877 сўмлик пўлат листларни “ GREG T Z VODI”
акциядорлик жамиятига етказиб берган.
Бироқ, “ GREG T Z VODI”
акциядорлик жамияти ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман
155 447 877 сўм тўловларни амалга оширган. Натижада, “ GREG T Z VODI”
акциядорлик жамиятининг ушбу шартнома бўйича даъвогар олдида 200 000 000
сўм қарздорлиги юзага келган.
“ GREG T Z VODI” акциядорлик жамиятининг хар иккала шартнома
бўйича даъвогардан жами 350 000 000 сўм қарздорлиги юзага келган.
Бироқ, 2024 йил 2 декабрь куни мазкур шартномалар бўйича юзага келган
мажбуриятлар юзасидан жавобгар ва “ GREG T Z VODI” акциядорлик
жамияти ўртасида қарздорликни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида шартнома
тузилиб, унга асосан, 2021 йил 28 декабрдаги 82-сонли шартнома бўйича
150 000 000 сўм ва 2022 йил 28 апрелдаги UZSYV- GZ 2804-22-сонли
шартнома бўйича 200 000 000 сўм қарздорлик жавобгар зиммасига ўтган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф этиш юзасидан
юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга
мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ
ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади деб белгиланган.
Даъвогарнинг 350 000 000 сўм қарздорликни ундириш талабининг
асослилиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд ушбу
талабни қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда “ФК” деб аталади)нинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Шунингдек, суд даъво талабидаги пеня ундириш қисмини муҳокама
қилган ҳолда даъвогар томонидан пеня тўғри ва асосли хисоб китоб қилганлиги
маълум бўлди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бандида, буюртмачи
етказиб берилган маҳсулот учун тўловни кечиктирса бажарувчига мажбурият
бажарилмаган ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, лекин
бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди деб келишилган.
ФКнинг 263-моддасига биноан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Қайд этилган қонун нормаларига таянган ҳолда жавобгарнинг иқтисодий
ахволини инобатга олиб, суд сўралган пеняни 50 000 000 сўмга камайтиришни,
қолган қисмини қаноаталнтиришни рад этишни лозим топди.
Шунингдек, суд даъво талабидаги 326 195 372 сўм банк фоизини
ундириш қисмини муҳокама қилган ҳолда, уни қаноатлантиришни рад этишни
лозим
топади.
Зеро, ФКнинг 327-моддасига асосан, Бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори
кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг
жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда
мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд
тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган
кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб
қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз
миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 10-бандида
агар даъвогар томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва
айнан шу қонунбузилиши учун неустойка ундириш ҳақида талаблар
билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик
чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми бўйича,
ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича қаноатлантириши мумкин.
Бу вазиятда, суд даъвогарнинг банк фоизи ундириш талаби асосли
бўлсада, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Суд, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 11 145 755,50 сўм
давлат божи, олий суд депозитига 103 000 видеоконференцалоқа харажати ва
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг
333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар-“TOSHKENT TR KTOR Z VODI” акциядорлик жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар-“UZ-S EMYUNG CO.” акциядорлик жамияти фойдасига
350 000 000 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатлари;
- республика бюджетига 11 145 755,50 сўм давлат божи;
- Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи,
судья
Х.К.Абдураимов