← Назад
Решение #2839785 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2035 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3554-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштирилган тартибда)
Пешку туман
2025 йил 1 декабрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, даъвогар
“DILDORA” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар “PRESTIGE MOBILE” хусусий корхонасига нисбатан киритилган
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Пешку туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
иш ҳужжатларидан кўринишича ва даъво аризасида баён қилинишича,
“DILDORA” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар”
деб юритилади) ва “PRESTIGE MOBILE” хусусий корхонаси (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар ҳисобварақ-фактурага асосан
26 293 054,68 сўмлик маҳсулотни етказиб берган. Жавобгар томонидан
тўловлар қисман амалга оширилган, бироқ 1 293 054,68 сўмлик тўловлар
амалга оширилмаган.
Даъвогар суднинг 2025 йил 20 августдаги 4-2005-2501/2582-сонли ҳал
қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатиш
бошқарувчиси этиб Каримов Шоназар Шукуриллоевич тайинланган.
Жавобгар қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома билан
мурожаат қилинган, бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Натижада тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 293 054,68 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид
почта хизмти орқали юборилган. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи
шахсларга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида
мавжуд. Бироқ, жавобгар даъво ариза юзасидан ёзма фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан
даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга
кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 2035-моддасининг биринчи қисмига кўра соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу
Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда
белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлаши лозим.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, ишдаги
ҳужжатларга кўра 1 293 054,68 сўмлик қарздорлик мавжуд.
Бироқ, даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан
1 293 054,68 сўм қарздорлик тўлаб берилганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8, 234, 236, 470, 477-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,176-179, 2053-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“PRESTIGE MOBILE” хусусий корхонасидан даъвогар “DILDORA”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
“PRESTIGE MOBILE” хусусий корхонасидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон 10 кун муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев