Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/9174 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 21ab7bf9-7023-42ac-a220-d3c95077419b Claim ID PDF Hash 0ca71cd93f9c81b7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
онун 53-моддаси онун 53 law
онуннинг 54-моддаси онуннинг 54 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онун 56-моддаси онун 56 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 13 900 символов
4-1901-2503/9174-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 1 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, видеоконференция алоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, З.Казиеванинг котиблигида, аризачи вакиллари – Б.Талипов (ишончномага асосан), жавобгар вакиллари – Р.Тулаев, Ж.Худайкулов ва Б.Турдиев (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, аризачи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг жавобгар – Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2503/9176-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 61800000 сўм молиявий жарима ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Учинчи шахсларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, давлат тиббиёт муассасаси рухсатнома олмасдан фаолият юритиши мумкинлигини, энди рухсатнома олишга ариза берилганлигини, олдин огоҳлантирилмаганлигини, аниқланган камчиликларнинг аксарияти бартараф этилганлигини, давлат бюджетидан жарима тўлашга маблағ ажратилмаганлигини маълум қилиб, ўз эътирозларини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Термиз шаҳар прокурори вакили даъвогарнинг даъво талабини иш ҳужжатларига асосланиб қонуний кўриб чиқиш ҳақида фикр билдирган. Суд ишда қатнашувчи тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 12 августдаги 03/03-271-сонли буйруғига асосан Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти томонидан 2025 йилнинг 18 август куни Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тў ғрисида"ги ва "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низом талаблари бажарилиши ҳамда радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан ўрнатилган тартибда текширув ўтказилган. Ўтказилган текширув натижасида, Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан 1 дона рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатномасиз ноқонуний фаолият юритиб Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор гилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунининг 2-иловаси 105-банди талабига риоя қилинмаганлиги ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланган. Ушбу текширув натижасида даъвогар томонидан 2025 йил 22 августда жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, даъвогарнинг 22.08.2025 йилдаги Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жарима солиш тўғрисидаги JQ-03/03/89-сонли қарорга биноан жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорларининг 2-бўлими 96-бандига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида жарима қўлланилган бўлиб, жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун 1 ойлик муддат белгиланган. Мазкур қарор жавобгарга 2025 йил 22 августда ( d .ijr .uz) электрон почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан қарор талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги боис, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгардан қўлланилган жаримани ундиришни сўраган. Даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун) 27-моддасига кўра, Лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ягона QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади, бундан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ махсус қоғоз бланкаларида расмийлаштиришни талаб қиладиган ҳужжатлар мустасно. Барча турдаги лицензияларнинг ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириш мазкур ҳужжатларга тушириладиган ягона QR-кодни (матрик штрихли кодни) тегишли реестрда кўрсатилган ахборот билан солиштириб кўриш орқали амалга оширилади. Бунда қоғоз шаклидаги лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. Шунингдек, Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ, лицензиатларнинг, фаолиятни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида амалга ошираётган шахсларнинг, хабардор этувчиларнинг фаолияти ваколатли органлар томонидан назорат қилинади. Лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошираётганда ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига жисмоний ва юридик шахсларнинг риоя этишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш; лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан зарур ахборотни сўраш ва олиш; текширувлар натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига доир қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш; жисмоний ва юридик шахслар зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш; лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш; хабардор қилувчиларнинг фаолиятини (ҳаракатларини) тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида, шунингдек хабардор қилувчининг фаолиятини (ҳаракатларини) амалга оширишни тақиқлаш тўғрисида судга ариза бериш; ушбу Қонунга мувофиқ лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима (бундан буён матнда жарима деб юритилади) солиш тўғрисида судга ариза бериш; лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш учун судга давлат божи тўламасдан аризалар бериш. Ваколатли органлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, шунингдек хабарнома юбормасдан фаолият билан шуғулланилиши ҳолларини аниқлаш учун белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказишга ҳақли. Бунда ваколатли органлар томонидан фақат тегишли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги ва хабарнома юборилганлиги текширилади. Тегишли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки хабарнома юборилмаганлиги аниқланган тақдирда қонунчиликнинг бузилиши фактлари бўйича чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда текширув ўтказилади. Назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган тадбиркорлик субъектларини текширишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан белгиланган тартибда келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади. Қонун 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Мазкур Қонуннинг 54-моддасига кўра ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади. Қонуннинг 55-моддасига кўра жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки хабарнома юбориш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади. Шунингдек, Қонун 56-моддасининг биринчи қисмига биноан ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Қонуннинг 2-иловаси 105-бандига кўра рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиниши лозимлиги белгиланган. Шунингдек, Қонунга мувофиқ тасдиқланган Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорларининг 2-бўлими 96-бандига биноан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун, яъни рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олинмаганлигидан иборат ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида жарима қўлланилиши белгиланган. Қонунда белгиланган тартибда қарор нусхаси жавобгарга ижро қилишлик учун юборилган бўлса-да, корхона томонидан бугунги кунга қадар қарор ижроси ихтиёрий равишда таъминланмаган ва жарима суммаси тўланмаган ёки қарорга нисбатан эътироз билдирилмаган. Даъво талаби асосли бўлганлиги ҳамда иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги сабабли суд даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгардан 61800000 сўм миқдорда жарима ундиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогар фойдасига 61800000 сўм жаримани ундиришни, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундиришни, республика бюджетига 1236000 сўм давлат божи, Олий суднинг депозитига 103000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасидан Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига 61800000 сўм жарима, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасидан республика бюджетига 1236000 сўм давлат божи ундирилсин. Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасидан Олий суднинг депозитига 103000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан бир ойлик муддат ичида вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ачилов