Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20711 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c862e678-ea21-40fd-8898-e6cd69d289d7 Claim ID PDF Hash b80dee3523933193... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2025 йил 1 декабрь 4-1501-2502/20711-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Махмудова, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Мўминов (ишончнома ва адвокатлик ордерига асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “**********************” фермер хўжалигидан 103 200 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “**********************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**********************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 103 200 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво аризасини қувватлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисига жавобгардан вакил келмади. Суд ажрими жавобгарнинг юридик манзилига етказилган ва бу ҳақда почта алоқаси бўлимининг маълумотномаси судга тақдим қилинган. Шунингдек даъвогар вакили томонидан жавобгарга суд чақирув қоғози етказиб берилган ва бу ҳақда жавобгарнинг тилхати судга тақдим қилинган. Шу сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, суд мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз ўтказишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, “**********************” масъулияти чекланган жамияти билан “**********************” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 30 сентябрь куни 421-сонли бошоқли дон уруғлиги олдисотди шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1 бандига кўра, “Сотувчи” “Сотиб олувчи”га белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган бошоқли дон уруғлигини сотиш мажбуриятини, “Сотиб олувчи” эса уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2 бандига кўра, тури ва навига қараб жами баҳоси 103 200 000 сўмлик уруғлик бўғдой маҳсулотлари етказиб берилган. Шартноманинг 3.2 бандига кўра, “Сотиб олувчи” “Сотувчи”га уруғлик қийматининг 15 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган қисмини 2024 йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан тўлаб беришга келишилган. Шартномани амал қилиш муддати 2024 йил 31 декабрь кунига қадар белгиланган. Жавобгар томонидан юқоридаги шартномага кўра олинган 103 200 000 сўмлик уруғлик буғдой учун тўловлар амалга оширилмаган. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг кўрсатмалари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, счёт-фактуралар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш юзасидан 2025 йил 6 январь кунги 10-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 705-моддасининг 1-қисмида “Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалариҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 103 200 000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ва мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд хужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 103 200 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридаги ҳуқуқ нормалари шартнома шартларига асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 103 200 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 2 064 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “**********************” фермер хўжалиги ҳисобидан 103 200 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “**********************” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 2 064 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ой муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар (хулоса қисми) 2025 йил 1 декабрь 4-1501-2502/20711-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Махмудова, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Мўминов (ишончнома ва адвокатлик ордерига асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “**********************” фермер хўжалигидан 103 200 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “**********************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “**********************” фермер хўжалиги ҳисобидан 103 200 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “**********************” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 2 064 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ой муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи С. Махмудова