Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2503/2284 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 535214b1-90fb-4554-bdbc-11d936fd502a Claim ID PDF Hash 488887d3d44b02a4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2503/2284-сонли иқтисодий иш судья Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 1 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Аманиязов шу куни даъвогар XXнинг жавобгар XXҳисобидан 2 854 965,96 сўм асосий қарз ундиришни сўраган даъво аризасига асосан иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: XX (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар XXҳисобидан (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) 2 854 965,96 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган. Даъвогар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Лекин, жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини даъвогарга тўлаб бермаган. ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мазкур шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 2 854 965,96 сўм асосий қарз қарздорлиги ҳосил бўлган. Бу ишдаги ҳужжатларидаги шартнома, солиштириш далолатномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топади. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, даъво талабиларидаги асосий қарз жавобгар томонидан ишни кўриш жараёнида тўлиқ тўлаб берилган. Ушбу ҳолат даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномаси билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъво талабларидаги асосий қарздорликни ундириш талабини асосли деб баҳолаб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлигини, яъни низо бартараф этилганлигини инобатга олиб, даъвонинг асосий қарздорлик ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилгандан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а» кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ӯзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ӯзғартириш киритиш тӯғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, ва 2031-2035 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар XXҳисобидан даъвогар XXнинг фойдасига иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар XXҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов