Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3558 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SHUXRAT MALIK
Source ID 74b21982-3fb1-4e31-a9be-6da199ab8802 Claim ID PDF Hash 7e4e94ee71eef04b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2035-моддаси ИПК 2035 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3558-сонли иқтисодий иш Пешку туман ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган тартибда) 2025 йил 1 декабрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SHUXRAT MALIK” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SHUXRAT MALIK” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси бўйича 4 997 273,53 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Пешку туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали” деб юритилади) ҳамда жавобгар ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 декабрь ҳолатида 4 997 273,53 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, асосий қарзи ва пеня суммасини тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, низо вужудга келган, натижада даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 4 997 273,53 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид почта хизмати орқали электрон шаклда юборилган. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида мавжуд. Жавобгарга ажрим нусхаси етказилганлигини тасдиқловчи почта хабарномалари иш ҳужжатларида мавжуд. Жавобгар даъво ариза юзасидан ёзма фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 2035-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли, бу ишдаги ҳисобварақ-фактура билан билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар судга маълумотнома тақдим қилиб, унда жавобгар томонидан 2 463 000 сўм тўлов қилинганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 534 273,53 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмларига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 437-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176 - 179, 2053-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “SHUXRAT MALIK” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 2 534 273,53 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “SHUXRAT MALIK” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон 10 кун муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев