← Назад
Решение #2839824 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8942-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 1 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ***
хусусий
корхонасининг жавобгар *** давлат муассасасидан кўрсатилган хизматлар ҳақи
ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили С.Тоиров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
А.Ахмедов, Э.Расулов (ишончнома ва буйруқ асосида), Бухоро шаҳар прокурори
ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар *** хусусий корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
*** давлат муассасаси
(матнда жавобгар деб юритилади)дан кўрсатилган хизматлар ҳақи учун тўлов
муддати ўтган 222.851.819,67 сўм ва тўлов кечиктирилганлиги учун ҳисобланган
22.285.181,90 сўм пеня, жами 245.137.001,57 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилоят Иқтисодиёт
ва молия бош бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, даъво аризасида келтирилган асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар билдириб,
даъвогар томонидан жами 165.513.896 сўмлик ишлар бажарилганлигини, бироқ
шартномага асосан буюртмачидан объект учун пул маблағлари олингандан сўнг
тўлаб берилишини, даъво талаблари асоссизлигини, 2025 йил 26 сентябрдаги
44-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 44.863.859,04 сўмлик кўрсатилган
хизматлар жавобгар томонидан тасдиқланмаганлиги билдириб, шунингдек судга
ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя қилмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўрашди.
Прокурор даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида судга фикр
берди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахслар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
2 май куни 4521735.1.1-сонли (Лот №252210124521735) техника ва транспорт
хизмати кўрсатиш шартномаси тузилиб, унга кўра бажарувчи (даъвогар) ўзига
тегишли махсус техникалари билан буюртмачи (даъвогар)нинг талабига кўра
қурилиш объектларида техника ва транспорт хизматларини кўрсатиш,
буюртмачи (жавобгар) эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган. Шартноманинг умумий суммаси 490.500.000 сўмни ташкил қилган.
Шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосан электрон
платформада тегишли лот бўйича ўтказилган танлов асосида тузилган ва шунинг
учун ушбу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланмайди.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил
11 июндаги 18-сонли, 2025 йил 29 июлдаги 30-сонли, 2025 йил 10 сентябрдаги
35-сонли ва 2025 йил 26 сентябрдаги 44-сонли ҳисобварақ-фактуралар асосида
жами 210.377.755,67 сўмлик махсус техника ва транспорт хизматлари
кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақи учун
қисман 20.000.000 сўмлик тўловни амалга ошириб, қолган 190.377.755,67 сўмлик
тўловларни амалга оширмаган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга кўрсатилган хизматлар ҳақи учун
жами 222.851.819,67 сўм қарздорлик ҳисобланган ва жавобгарга 2025 йил
8 октябрдаги талабнома хати билан мурожаат қилиб, кўрсатилган хизматлар
ҳақи учун қарздорликни тўлаб беришни сўраган, бироқ жавобгар унинг
мурожаатини оқибатсиз қолдирганлиги сабабли низо вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги
345-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июндан бошлаб Автомобил йўллари
қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга, шу жумладан жавобгар
ташкилотга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат
кўрсатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 11-бандининг тўртинчи
хатбошисига кўра, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
2
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Жавобгар давлат муассасаси ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилот
ҳисоблансада, бироқ тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначилик бўлими
томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, бу ҳолат Бухоро вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармасининг 2025 йил 4 ноябрдаги хати ва жавобгар вакилининг
тушунтиришлари билан тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда қайд этилган
қонунчилик ва Пленум қарори тушунтиришларига асосан тарафлар ўртасидаги
шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Гарчи, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган деб ҳисоблансада,
жавобгарнинг кўрсатилган хизматлар ҳақи учун даъвогардан 190.377.755,67 сўм
қарздорлиги иш материалларидаги ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари, бир
томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномалари, техника хизматлари
нархлари бўйича берилган эксперт хулосаси ва тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Суд жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирган даъвогар низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилмаганлиги ва
даъвогар томонидан юборилган 2025 йил 26 сентябрдаги 44-сонли ҳисобварақфактурага асосан 44.863.859,04 сўмлик кўрсатилган хизматлар жавобгар
томонидан тасдиқланмаганлиги ҳақидаги важлари билан қўшилмайди. Чунки,
даъвогар низони судга қадар ҳал этиш чораси сифатида жавобгарга электрон
тизим орқали талабнома хати юборган, бироқ мажбуриятни бажариш учун
қонунда белгиланган етти кунлик муддатда жавоб берилмаганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шунингдек, даъвогар томонидан
юборилган 2025 йил 26 сентябрдаги 44-сонли ҳисобварақ-фактура жавобгар
томонидан қонунчиликда белгиланган 10 кун муддатда тасдиқланмаган ва иш
ҳужжатларида ушбу 44.863.859,04 сўмлик кўрсатилган хизматларни асословчи
жами 143 соат техника хизмати кўрсатилганлигини жавобгар ходими
тасдиқлаган юк хати ва кўрсатилган хизматлар баҳосини асословчи эксперт
хулосаси мавжуд.
Шу сабабли суд жавобгар вакилининг даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш ҳақидаги аризаси (илтимосномаси)ни қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Шунингдек, суд даъво аризасида келтирилган даъвогарнинг 2025 йил
август-сентябрь ойида “Янги аэропорт” объектида ***русумли транспорт
воситасида 150 маш.соат 32.474.064 сўм ишлар бажарилганлиги ҳақидаги
важлари билан қўшилмайди. Чунки, даъвогар томонидан мазкур ишлар
бажарилганлигини тасдиқловчи ишончли ва мақбул далиллар мавжуд эмас ва
суд мажлисларида исботлаб берилмади.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг кўрсатилган хизматлар ҳақи учун
222.851.819,67 сўм ундириш ҳақидаги даъво талабининг 190.377.755,67 сўмлик
қисми асосли, даъво талабининг қолган қисми эса асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд мазкур даъво талабини қисман 222.851.819,67 сўм
миқдорида қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
3
Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартноманинг 4.3-бандига асосан
кўрсатилган хизматлар ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлик учун
ҳисобланган 22.285.181,90 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 262-моддасига мувофиқ неустойка тўғрисидаги келишув ёзма
шаклда тузилиши керак.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Бинобарин, тарафлар ўртасидаги шартнома қонунчиликка мувофиқ
тузилмаган деб ҳисобланиши сабабли даъвогарнинг шартномага асосан пеня
ундириш талаби асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 22.285.181,90 сўм пеня ундириш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида
тақсимлашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
1.903.777,55 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини ундиришни,
қолган 547.593,45 сўм тўланган давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 169-170, 179-180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгар вакилининг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги
аризаси (илтимосномаси)ни қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *** давлат муассасасидан даъвогар *** хусусий корхонаси
фойдасига кўрсатилган хизматлар ҳақи учун 190.377.755,67 сўм, олдиндан
тўланган
1.903.777,55 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4