← Назад
Решение #2839831 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 12 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2502/3763-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сариосиё тумани
2025 йил 1 декабрь
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторовнинг
раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида, ***нинг якка тартибдаги тадбиркор
***дан 9 741 659,84 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 363 924,08 сўм
ҳисобланган муддати ўтган фоиз ҳамда 3 077 662,56 пеня, жами 14 183 246,48
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
О.Акилов (2025 йил 6 январдаги 40/13-05-1090-сонли ишончнома асосида),
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор *** иштирокида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Сариосиё туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги
тадбиркор *** (бундан буён матнда жавобгар ёки Қарздор деб юритилади)
ҳисобидан 9 741 659,84 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 363 924,08 сўм
ҳисобланган муддати ўтган фоиз ҳамда 3 077 662,56 пеня, жами 14 183 246,48
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим қилиб, даъво талабидаги қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб
берилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар, бугунги кунда қарздорлик тўлиқ
талаб берилганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
қуйидаги асосларга кўра, даьвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, банк ва қарздор ўртасида 2024 йил 29 январда
49-сонли кредит шартномасига асосан 36 ой муддатга (6 ойлик имтиёзли давр
билан) йиллик 28 фоиз тўлаш шарти билан 300 000 000 сўм миқдарида кредит
маблағлари ажратилган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур шартнома бўйича банк қарздорга кредит маблағларини бериш,
қарздор эса, ўз навбатида олинган кредитни ушбу шартномада белгиланган
муддатда қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги учун фоизларни тўлаш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур кредит шартномасига асосан банк томонидан шартномада
кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилган. Шу билан
банк томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган.
Кредит шартномасининг 4.3-бандига кўра, қарз олувчи кредит асосий
қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг 1-иловасида белгиланган
муддатда қайтариши белгилаб қўйилган.
Қарздор томонидан шартномаларда кўрсатилган мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаганлиги оқибатида банк олдида 2025 йил 26 сентябрь
ҳолатида 9 741 659,84 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 363 924,08 сўм
ҳисобланган муддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Шартноманинг 8.4-бандига кўра, қарз олувчи кредит тўловларини ўз
вақтида тўланмаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган
ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтгоан кредит
қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан
0,2 фоиз миқдорда пеня тўлайди деб келишилган.
Жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 9 741 659,84 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 1 363 924,08 сўм ҳисобланган муддати ўтган фоиз
қарздорлиги вужудга келган ҳамда шартнома шартларига кўра тўлов муддати
кечиктирилган ҳар бир кун учун ушбу суммага 3 077 662,56 сўм пеня
ҳисобланган.
Низони судгача ҳал қилиш чораси сифатида қарзни қайтаришни сўраб
банк томонидан қарздорга бир неча маротаба ёзма огоҳлантириш хати
юборилган бўлса-да, қарздор томонидан ўз мажбуриятни бажармаган,
шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзи ва унга ҳисобланган
фоизлар қайтарилмаган.
Шу боис, даъвогар жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
ИПК 12-моддасига асосан, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча
далилларни бевосита текшириши шарт.
Даъвогар
томонидан
судга
тақдим
қилинган
2025
йил
1 декабрдаги 3799/13-03-1090-сонли маълумотномадан аниқланишича,
2025 йил 28 ноябрь ҳолатига жавобгар томонидан жами 14 183 246,48 сўм
тўловлар амалга оширилган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, қарздорнинг банк олдидаги
жами 14 183 246,48 сўм кредит қарздорлигини асосли деб ҳисоблайди, бироқ
жавобгар томонидан қарздорлик бўйича тўлиқ тўловлар амалга
оширилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги
далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатлари масаласини мухокама қилиб,
қарздордан банк фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор *** ҳисобидан:
- *** фойдасига олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.Н.Сатторов
4-1903-2502/3763-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Сариосиё тумани
2025 йил 1 декабрь
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторовнинг
раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида, ***нинг якка тартибдаги тадбиркор
***дан 9 741 659,84 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 363 924,08 сўм
ҳисобланган муддати ўтган фоиз ҳамда 3 077 662,56 пеня, жами 14 183 246,48
сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
О.Акилов (2025 йил 6 январдаги 40/13-05-1090-сонли ишончнома асосида),
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор *** иштирокида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор *** ҳисобидан:
- *** фойдасига олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.Н.Сатторов