← Назад
Решение #2839854 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 68 | — | law | |
| нинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6364-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 1 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси Х.К.Абдураимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, даъвогар “DIN R
TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
Ф.Алижоновнинг,
жавобгар
“DILMURODJON-G R ND”
масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 11 000 000 сўм асосий қарз ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов иштирокида, Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “DILMURODJONG R ND” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавогар” деб
юритилади) ҳисобидан 11 000 000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, тарафлар ўртасида қарз
шартномаси тузилганлигини. Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга
11 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берганлигини, бироқ жавобгар ушбу
даъвогар томонидан ўтказилган пул маблағларини қайтариб бермаганлигини,
шу сабабли қарздорлик вужудга келганлигини, даъвогар қарздорга ушбу
қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини, шу сабабли судга даъво ариза билан
мурожаат қилганлигини билдириб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида
иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаларига
асосан, даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “DIN R TEKSTIL” масъулияти
чекланган жамияти Андижон вилоят судиниг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2025 йил 23 майдаги 4-17-2507/8-сонли ҳал қилув қарори билан
тўловга қобилиятсиз деб топилиб, Ф.Алижонов тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятнинг банк айланмаси таҳлил
қилинганда, даъвогар жавобгарга 2019 йил 5 февралда 11 000 000 сўм пул
маблағларини қайтариб бериш шарти билан қарз шартномасига асосан
молиявий ёрдам ўтказиб берилганлиги аниқланган.
Бироқ, жавобгар ушбу тўланган 11 000 000 сўм пул маблағларини шу
кунга қадарли даъвогарга қайтариб бермаган.
Шу сабабли, бугунги кун ҳолатига жавобгар даъвогарнинг олдида
11 000 000 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 15 октябрь куни жавобгарга қарздорликни
бартараф этиш тўғрисида юборилган талабномасини почта алоқа бўлими
орқали жавобгарга юборилган, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Даъво талабининг асослилиги тугатиш бошқарувчисига тақдим этилган
банк айланмаси, талабнома ва даъво ариза билан ўз тасдиғини топди. Бундай
ҳолатда суд даъво талабидаги тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида
очиб бериши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб аталади)нинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 732-моддасига биноан, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз
берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан
белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга
олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ, Қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган
бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган
кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобар ҳисобидан ундиришни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдорининг бир
баробаридан кам бўлмаган миқдорда ундирилади.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг
333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176179, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“DILMURODJON-G R ND” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “DIN R TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 11 000 000
сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи,
судья
Х.К.Абдураимов