← Назад
Решение #2839855 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, ****
котиблигида, **** **** акциядорлик тижорат банкининг **** масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 16 996 806,64 сўм кредит қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий ишни
банк вакили **** (ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
**** акциядорлик тижорат банки (бундан буѐн матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти
чекланган жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 9 544 533,98 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 411 266,50 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган
2 041 006,16 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили
суд мажлиси кунига қадар қарздорлик бўйича қисман тўловларни амалга
оширганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилди ҳамда
суддан даъвони қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар
белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳабардор
этилган бўлсада, суд мажлисида вкил иштирокини таъминламади ва ўз
эътирозларини билдирмади. Мазкур холатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгарнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди: иш холатидан аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2023 йил 26 апрелда тузилган 05343893/0111/01-сонли
кредит шартномасига асосан, “соғин сигир сотиб олиш” мақсадида
60 (олтмиш) ой муддатга 27 фоиз устама тўлаш шарти билан 300 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартномада «Қарз олувчи»га
кредитни шартномада кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда
қайтариш мажбурияти юклатилган, бироқ, жамият томонидан шартнома
мажбуриятлари бажарилмай 16 996 806,64 сўм қарздорликка йўл қўйилган.
Тўловларни қайтариш юзасидан, даъвогар томонидан берилган талабномалар
ижросиз қолдирилган. Вахоланки, кредит шартномасининг 6.2.1-бандига
кўра «қарз олувчи» кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада
кўрсатилган белгиланган шартлар ва муддатларда, 1-иловага мувофиқ
қайтариш мажбуриятини олган. Яъни, шартномага мувофиқ, қарз олувчи ўз
2
мажбуриятларини бажармаганда, кредит бўйича қарздорликларни бир ѐки
ундан ортиқ маротаба бузганда, тўлов графигида белгиланган муддатларда
тўламаганда ҳамда шартномада белгиланган бошқа
холатларда банк
берилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириб
олиш чораларини кўради деб белгиланган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво
ариза киритиб, 16 996 806,64 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорликни
жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда ФК)нинг 744-моддаси 1-қисмига
асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ѐки кредит ташкилоти
(Кредитор) иккинчи тарафга (Қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади. ФКнинг 738-моддасига асосан, қарз олувчи қарз
суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида
назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг
таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ѐки
унинг шартлари ѐмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан
олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бинобарин, даъвогарнинг мазкур талаби асосли қўйилган, бироқ суд мажлиси
кунига қадар жавобгар 7 794 000 сўм тўловларни амалга оширган, бу
даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома билан ўз
тасдиғини топади. Шунга кўра суд даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 750 533,98 сўм
муддати ўтган кредит қарз, 5 411 266,50 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
2 041 006,16 сўм пеня ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига
асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,170,176-179,180-моддаларини қўллаб,
қарор
қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик
тижорат банки фойдасига 1 750 533,98 сўм муддати ўтган кредит қарз,
5 411 266,50 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 2 041 006,16 сўм пеня, 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатга қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
3
Ишда иштирок этувчи шахслар мазкур ҳал қилув қарори устидан у
қабул қилинган кундан бошлаб 1(бир) ойлик муддат ичида шу суд орқали
Наманган вилоят судига аппеляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
****