Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/20379 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Банк ва Ответчик / Подсудимый
Source ID dba76fb5-1bb6-43e4-954b-cdf939350a61 Claim ID PDF Hash fd6ebbd897ffebe5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисми ФКнинг 279 1 law
ФКнинг 280-моддасининг 1-қисми ФКнинг 280 1 law
онуни 54-моддаси онуни 54 law
суд ИПК 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20379-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 01 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Саидов (ишончномага асосан), қўшимча жавобгар вакили А.Фозилов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси даъвогар АТБ «ААААААААА» манфаатини кўзлаб жавобгар АААААААААдан 598 027 927 сўм тўловларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган “ААААААААА” масъулияти чекланган жамиятига тегишли мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар АТБ «ААААААААА» манфаатини кўзлаб жавобгар АААААААААдан 540 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 50 872 192 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 2 939 296 сўм пеня, 4 216 439 сўм фоиз қарздорлиги жами 598 027 927 сўм тўловларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган “ААААААААА” масъулияти чекланган жамиятига тегишли мулкларга қаратишни, ишни Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ишни Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, даъво аризасида техник хатолик билан ипотека шартномаси санаси “19.05.2025 йил” деб кўрсатилгани, аслида ушбу “25.04.2025 йил” эканлиги, бу даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланиши, шуларни инобатга олиб ҳамда жавобгар томонидан шу кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Қўшимча жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъво талабига эътирози йўқлиги, даъвони тан олишлиги, кредит қарздорлигини тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, иқтисодий аҳволини инобатга олиб, пеня суммасини ундирмасликни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакиллар келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, даъво аризасида кўрсатилган ипотека шартномаси 25.04.2025 йилда 2 тузилганлигини инобатга олишни, қуйидаги асосларга кўра, даьво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш материалларига қараганда, даъвогар Банк ва жавобгар ААААААААА ўртасида 24.04.2025 йил куни 275-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб унга кўра, Банк қарздорга 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр, 28,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 540 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2025 йил 25 апрель куни №202523983002151-сон билан рўйхатга олинган ипотека шартномасига асосан “ААААААААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, “Хувайдо” МФЙ, Қўқон кўчаси, 105-уйда жойлашган умумий майдони 212,82 кв.м, фойдали майдони 167,16 кв.м, қурилиш ости майдони 212,82 кв.м.дан иборат нотурар жойни ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Кредит маблағи ўз вақтида қайтарилмагани учун Банк судга кредит ва унга ҳисобланган фоиз, пеня қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш, ушбу гаровга қўйилган мулклар реализация қилиш қийматини белгилаб бериш бўйича даъво аризасини киритган. Кўрилаётган низо кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (кейинлалик матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, деб белгиланган. ФКнинг 238-моддаси талабларига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФКнинг 735-моддасининг биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган. ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли”, деб белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредит шартномаси тўловларини қайтариш билан боғлиқ мажбуриятларини бузиб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Банк томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра жавобгар 2025 йил 15 сентябрь ҳолатига 50 872 192 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 2 939 296 сўм пеня, 4 216 439 сўм фоиз қарздорликни ташкил қилади. Жавобгар кредит шартномаси иловасида кўрсатилган тўловларни кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини 2025 йил июнь ойидан бошлаб тўламасдан келган. 3 Кредит шартномасининг 4.3-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганлиги Банкнинг кредит асосий қарзини муддатини олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқини беради. Бу ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ва юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ даъвогар банк муассасасининг қарз маблағлари, кредитга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақида талаб қўйишга ҳақли эканлигини англатади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида жавобгардан 2 939 296 сўм пеня ундиришни сўраган бўлиб, пеня ҳисоб-китоби судга тақдим қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси 7.3-бандига кўра қарздор мажбуриятларни бажармаганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.1 фоиз, лекин муддати ўтган кредит қарздорлигининг 50 фоизгача миқдорда пеня ҳисобланиши кўрсатилган. Даъвогар шартноманинг ушбу бандига асосан жавобгардан 2 939 296 сўм пеня ундиришни талаб қилган. Пеня ҳисоб китоби судга тақдим қилинган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан кредит фоиз тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 600 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган. ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмида “Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада 4 бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин”лиги белгиланган. ФКнинг 280-моддасининг 1-қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Кредит таъминоти сифатида 2025 йил 25 апрель куни тузилган ипотека шартномасига асосан “ААААААААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, “Хувайдо” МФЙ, Қўқон кўчаси, 105-уйда жойлашган умумий майдони 212,82 кв.м, фойдали майдони 167,16 кв.м, қурилиш ости майдони 212,82 кв.м.дан иборат нотурар жойни ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Ушбу гаровга қўйилган нотурар кўчмас мулк бино-иншоотлари тарафлар томонидан тузилган баҳолаш далолатномасига асосан 675 000 000 сўмга баҳоланиб, гаровга тақдим қилинган. Ипотека шартномасига асосан гаровга олувчи асосий мажбурият бўйича талаб муддати бошланган пайтдан бошлаб ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 54-моддасида “Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу молмулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади” деб кўрсатилган. Шу сабабли суд даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш талабини қаноатлантиришни, ушбу гаровга қўйилган мулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи нотурар кўчмас мулк биноиншоотлари 675 000 000 сўм этиб белгилашни лозим деб топади. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогар АТБ «ААААААААА» фойдасига жавобгар АААААААААдан 2025 йил 15 сентябрь ҳолатига 540 000 000 сўм муддати келмаган қарздорлик, 50 872 192 сўм муддати ўтган фоиз, 600 000 сўм пеня, 4 216 439 сўм фоиз қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ундирув гаровга қўйилган 2025 йил 25 апрель куни №202523983002151-сон билан рўйхатга олинган ипотека шартномасига асосан “ААААААААА” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, “Хувайдо” МФЙ, Қўқон кўчаси, 105-уйда жойлашган умумий майдони 212,82 кв.м, фойдали майдони 167,16 кв.м, қурилиш ости майдони 212,82 кв.м.дан иборат нотурар жойни ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган мулкга қаратишни, гаровга қўйилган мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нотурар кўчмас мулк бино-иншоотлари нархини 675 000 000 сўм этиб белгилашни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган 11 960 558,54 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, 5 ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар АТБ «ААААААААА» фойдасига жавобгар АААААААААдан 2025 йил 15 сентябрь ҳолатига 540 000 000 сўм муддати келмаган қарздорлик, 50 872 192 сўм муддати ўтган фоиз, 600 000 сўм пеня, 4 216 439 сўм фоиз қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган 2025 йил 25 апрель куни №202523983002151-сон билан рўйхатга олинган ипотека шартномасига асосан “ААААААААА” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, “Хувайдо” МФЙ, Қўқон кўчаси, 105-уйда жойлашган умумий майдони 212,82 кв.м, фойдали майдони 167,16 кв.м, қурилиш ости майдони 212,82 кв.м.дан иборат нотурар жойни ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган мулкга қаратилсин. Гаровга қўйилган мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нотурар кўчмас мулк бино-иншоотлари нархи 675 000 000 сўм этиб белгилансин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар АААААААААдан Республика бюджетига 11 960 558,54 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов