← Назад
Решение #2839881 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| нинг | 91 | — | law | |
| нинг | 2036 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/***- сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, **** туман прокурори ёрдамчиси
****нинг қатнашувида, даъвогар Кадастр агентлиги ****бошқармасининг
жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ўзбошимчалик билан
қурилган қурилмаларни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф
этиш ва ер майдонини асл ҳолатига келтириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 10 ноябрдаги
10-11/25-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (раҳбар, шахсини
тасдиқловчи ҳужжат асосида)лар иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Кадастр агентлиги ****бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан **** ҳудудида жойлашган
аҳоли пункти ерлари фойдаланишидаги 8 кв.метр қисмига ўрнатиб олинган
енгил типдаги конструкция (бутка)ни жавобгар хисобидан мажбурий тартибда
бартараф этиш (олиб ташлаш) ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 8 кв.
метр ер майдонини ўз ҳолатига келтиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога эътироз билдириб, 2-гуруҳ
ногирони эканлиги, ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай ҳужжатларсиз пайнет буткасини
ўрнатиб, аҳолига хизмат кўрсатиб келаётганлигини билдириб, даъво талабини
рад қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
фикр билдирди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини,
прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра, ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар
давлат муҳофазасидадир. Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона
фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни
таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат
кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 2020 йил 07 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони 3-бандига асосан
кадастр агентлигининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан
ўтказилишини таьминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга
ошириш бўйича асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Косонсой туман бўлими томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш мақсадида ўтказилган ер
ва кадастр назорати тадбирлари давомида фуқаролар томонидан қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ер участкасини
ажратиш тўғрисидаги тегишли ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлмагани ҳолда
ўзбошимчалик билан ерларни эгаллаб олиб, иморатлар қуриб олиш ҳолатлари
аниқланган.
Жумладан, жавобгар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда ердан фойдаланиш мақсадлари учун ер участкасини ажратиш
тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори мавжуд бўлмагани ҳолда ўзбошимчалик
билан Косонсой туман **** МФЙ ҳудудидаги аҳоли фойдаланишида бўлган
захирадаги 8 кв метр ер майдонига ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, енгил
типдаги конструкция (бутка) ўрнатиб олганлиги аниқланган.
Жавобгарга ўзбошимчалик билан эгалланган ва унинг ҳуқуқий
оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилган ҳамда эгаллаб олинган
ер майдонини ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш
(бузиб ташлаш) тўғрисида 2025 йил 18 апрель куни далолатнома тузилган.
Бундан ташқари, жавобгарга ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўз
ҳисобидан бартараф этиш (олиб ташлаш) ҳақида 2025 йил 18 апрель куни
498-сонли ёзма кўрсатма берилган.
Бироқ, ўзбошимчалик билан қурилган иморат ўн беш кун муддат ичида
жавобгар ҳисобидан бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра,
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга – сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 91-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
3
равишда
эгалик
қилинган
ва
фойдаланилган
вақтда
қилинган
сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув
қарорига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2036-моддасига кўра прокурор,
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф
этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини
қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таьминлаш, ерга бўлган хуқуқларни
ишончли химоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармоннинг 10-бандига асосан Иқтисодиёт ва
Молия вазирлиги хузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан
мақсадсиз фойдаланиш холатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган хуқуқни
бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний
қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат
қилиш ҳуқуқи берилган.
Суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди, чунки жавобгар
томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан қурилма ўрнатиб
олинган.
Булар ишдаги далолатнома, ёзма кўрсатма, хабарнома ва тарафларнинг
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади.
Шу боисдан суд, даъво талабларини қаноатлантириб, **** ҳудудидаги 8
кв.метр ер майдонидаги ўзбошимчалик қурилган қурилмани жавобгар
ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (олиб ташлаш) ва 8 кв метр ер
майдони ўз ҳолатига келтириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъво
талабларидан БҲМ (412 000 сўм)нинг 10 баравари миқдорида давлат божи
тўланиши белгиланган.
Даъвогар қонунда белгиланган имтиёзга асосан судга олдиндан давлат
божи тўловисиз даъво ариза киритган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, даъво талабларини битта
4
номулкий тусдаги талаб сифатида баҳолаб, жавобгардан даъвогар фойдасига
41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 2036, 2039, 20310-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Косонсой туман **** МФЙ ҳудудидаги 8 кв.м. ер майдонида
ўзбошимчалик билан ўрнатиб олинган қурилма жавобгар **** масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан мажбурий тартибда (бартараф этилсин) олиб
ташлансин ва 8 кв.м. ер майдони ўз ҳолатига келтирилсин.
****
масъулияти
чекланган
жамиятидан
Кадастр
агентлиги
****бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 4
120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори 10 кун муддат ичида қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори 10 кунлик муддат ичида апелляция тартибида
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****