← Назад
Решение #2839882 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 735 | — | code_article | |
| ФК | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4513-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 1 декабрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов раислигида, судья
ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида даъвогар “NIL-GR NIT”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ IRISHKOR TEKSTIL GROUP
CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 895 000 000 сўм асосий
қарз ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари Э.Худойбердиев,
Ғ.Жалилов (2025 йил 3 январдаги 25/01-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили Ш.Нармаматов (25 ноябрдаги 0255/11-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “NIL-GR NIT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ IRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 895 000
000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида
келтирилган талабларни қўллаб қувватлаб, жавобгар вакилининг келишув
битими тузиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори чиққандан кейин тарафлар
ўртасида кўриб чиқилишини, ҳозирги суд жараёнида даъвогар раҳбари келишув
битими имзоламаслигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
даъвогар билан келишув битими имзолаш бўйича музокара олиб
борилаётганлигини маълум қилиб ишни қонуний кўришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
5 мартда 01-сонли “молиявий ёрдам” жами 1 895 000 000 сўмлик шартнома
имзоланган.
Шартноманинг умумий қиймати 1 895 000 000 сўмни ташкил этган.
Шунга асосан даъвогар 2020 йил 10 мартдаги №19-сонли тўлов
топшириқномаси билан 300 000 000 сўм, 2020 йил 12 мартдаги №20-сонли
тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм, 2020 йил 5 мартдаги №111сонли тўлов топшириқномаси билан 95 000 000 сўм, 2020 йил 13 июлдаги
№626-сонли тўлов топшириқномаси билан 680 000 000 сўм, 2020 йил 13
июлдаги №194-сонли тўлов топшириқномаси билан 620 000 000 сўмлик
молиявий ёрдам тариқасида пул маблағларини ўтказиб берган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.3-бандига кўра, “молиявий ёрдам
олувчи”нинг ҳисоб рақамига маблағлар тўлиқ келиб тушгандан сўнг,
шартноманинг 4.4-бандида кўрсатилган “молиявий ёрдам берувчи”нинг ҳисоб
рақамига олинган маблағларни қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 732-моддасида, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз
берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан
белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга
олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки
ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланиши белгиланган.
Ушбу кодекснинг 735-моддасини биринчи қисмида, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан қарздорликни бартараф этиш
юзасидан лозим даражада риоя қилинмаган.
ФКнинг 242-моддасига биноан мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса – ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дархол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятни моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай
мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида
бажариши шартлилиги белгиланган.
Ваҳолангки, жавобгар даъвогарнинг қарздорликни қайтариш ҳақидаги
ёзма ҳамда оғзаки талабномасини бажармаган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1 895 000 000 сўм асосий қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа
ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз исботини топади.
Шу боис суд, даъво талаби асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ IRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “NIL-GR NIT” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 1 895 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
“ IRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 37 900 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.Усманов