Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2502/1761 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3bf02b75-4c2a-4802-ba4b-8c5667f1c78e Claim ID PDF Hash f85affe1e27996dd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онунининг 241-моддаси онуни 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2502/1761-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 1 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, аризачи ААнинг қарздор “ББ” маъсулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакиллари М.Охунов ва З.Эралиев (ишончномалар асосида)нинг иштирокида, суднинг ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)нинг солиқлар ва йиғимлардан 39 077 352,9 сўм қарздорлиги аниқланган. Қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли ушбу қарздорликни ундиришни имкони бўлмаган. Шундан сўнг қарздорликни ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги Андижон вилояти Балиқчи туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)нинг 2024 йил 9 сентябрдаги 5692968-сонли, 2021 йил 11 октябрдаги 3079774-сонли, 2024 йил 16 августдаги 5563006-сонли ва 2024 йил 2 сентябрдаги 5678332-сонли қарорлари Мажбурий ижро бюроси Балиқчи тумани бўлимига юборилган. Бироқ қарздорнинг солиқ қарзини қоплаш учун мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли бюронинг Балиқчи тумани бўлими томонидан 2024 йил 2 декабрдаги қарорларига асосан ижро ҳужжатлари тамомланган ва аризачига ижросиз қайтарилган. Қарздорнинг 2025 йил 16 октябрь ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан бўлган қарздорлиги 39 077 352,9 сўм мавжудлиги тўғрисида солиштирма далолатнома тузилган. Шу боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан келаётганлиги, бюджет олдида қарзи мавжудлиги сабабли қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Аризачи вакиллари суд муҳокамасида аризани қувватлаб, қарздор тўлов қобилиятини йўқотганлиги сабабли тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти ва жавобгарнинг st t.uz сайтидан олинган маълумотга асосан n md v ktiv@ t.uz электрон почта манзилига юборилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд аризачи вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича жами 39 077 352,9 сўм қарзи унинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли ундирилмасдан қолган. Қарздор тўлов қобилиятига эга эмаслиги, транспорт воситалари, биноиншоотлари йўқлиги ва умуман фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли ушбу қарзларни ундириш имкони бўлмаган. Аризачининг қарздорликни мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан тақдим этган 2024 йил 9 сентябрдаги 5692968-сонли, 2021 йил 11 октябрдаги 3079774-сонли, 2024 йил 16 августдаги 5563006-сонли ва 2024 йил 2 сентябрдаги 5678332-сонли қарорлари қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжати тамомланган ва аризачига ижросиз қайтарилган. Шу сабабли, аризачи қарздорнинг банкротлик аломатлари мавжудлиги асосида судга ариза билан мурожаат қилган. Қонунининг 241-моддасига мувофиқ ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, аризачилик қарзи миқдоридан қатъи назар, аризачи, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ суд бошқарувчиларини тайинлаш аризачи (аризачиларнинг умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилади. Мазкур ҳолатда аризачининг талаблари асосли бўлиб, суд уни қаноатлантиришни, суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган, 3-тоифали суд бошқарувчиси Мирзаев Расул Инамджановични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздордан ундириш лозим бўлади. Бинобарин Қонуннинг 5, 52, 53, 55, 140-моддалари ва ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор “ББ” маъсулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор “ББ” маъсулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси Мирзаев Расул Инамджанович номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ташкил этиш ва ўтказиш; - қарздор “ББ” маъсулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш, 144-моддасида белгиланган мажбуриятларини бажариш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига мувофиқ суд бошқарувчиси ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда бу ҳақда хулосани 2026 йил 29 январь кунига қадар тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритиш натижалари юзасидан қонунда белгиланган муддатда якуний хисобот тақдим этиш юклатилсин. Қарздор “ББ” маъсулияти чекланган жамиятининг зиммасига уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни, мухр ва штампларни, моддий ва бошқа қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. Қарздор “ББ” маъсулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ва аризачи ААнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев