Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2202-2501/6138 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья HAYITBOYEV BAHROM ISKANDAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 68ae1f92-0c18-458a-bb36-de78acd61571 Claim ID PDF Hash c7ce4d0f43232cd2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
Текст решения 8 330 символов
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси М.Рузметова котиблигида, аризачи вакили *****(*****-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи *****нинг қарздор *****ни банкрот деб топиш (соддалаштирилган таомилга кўра)ни сўраб тақдим қилинган аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ***** (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, *****ни (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қарздор қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига мувофиқ агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу қонун нормаларига асосланиб, суд ишни қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, қарздор солиқ қарзини тўламасдан келаётганлигини ва тўловга қобилиятсизлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 52-моддасида тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи ҳар қандай шахслар, шу жумладан кредиторларнинг бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотган деб топилганлиги кўрсатилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ***** давлат хизматлари маркази томонидан ***** йилда рўйхатга олинган. *****нинг раҳбари *****, асосий фаолияти *****ҳисобланади. Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган жами солиқ қарздорлиги *****ҳолатига жами ***** сўмни ташкил этади. Қарздор мол-мулкка эга эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмас. Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ундириш ҳақида чиқарилган ижро ҳужжатлари Урганч шаҳар Мажбурий ижро бюроси бўлимининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40, 41, 86-моддаларига асосан ижросиз қайтарилган. Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Суд, қайд этилганларга асосан ҳамда қарздор мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни уч ой ва ундан кўп муддатда бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, *****нинг аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд бошқарувчи номзоди тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги сабабли суд *****тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди. Юқорида баён қилинганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 210-моддалари ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 52, 241-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: *****нинг *****ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. ***** тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб *****тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси: - ўн кунлик муддат ичида расмий нашрда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги маълумотни чоп эттирсин ва судга далил сифатида тақдим қилсин; - тугатиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида олиб бориш, тугатиш жараёни тўғрисида ойда бир марта Урганч туманлараро иқтисодий судига оралиқ ҳисобот бериб борсин; - *****ча тугатишга доир иш юритиш натижалари тўғрисида судга якуний ҳисобот тақдим этиш юклатилсин. Қарздор - *****дан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Қарздор - *****дан аризачи ***** фойдасига олдиндан тўланган *****сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья *****