Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3553 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение DILDORA Ответчик / Подсудимый GARDEN BUXORO AGROKLASTER
Source ID 436b7b31-06f6-460e-ab3c-a3fe7ec604f4 Claim ID PDF Hash 824c11e5405fda8b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2035-моддаси ИПК 2035 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3553-сонли иқтисодий иш Пешку туман ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган тартибда) 2025 йил 1 декабрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “GARDEN BUXORO AGROKLASTER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини, Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: иш ҳужжатларидан кўринишича ва даъво аризасида баён қилинишича, “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) жавобгар “GARDEN BUXORO AGROKLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар ҳисобварақ-фактурага асосан 57 023 523,13 сўмлик маҳсулотни етказиб берган. Жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилган, бироқ 692 074,13 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар суднинг 2025 йил 20 августдаги 4-2005-2501/2582-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Каримов Шоназар Шукуриллоевич тайинланган. Жавобгар қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома билан мурожаат қилинган, бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Натижада тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 692 074,13 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид почта хизмти орқали юборилган. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида мавжуд. Бироқ, жавобгар даъво ариза юзасидан ёзма фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 2035-моддасининг биринчи қисмига кўра соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, ишдаги ҳужжатларга кўра 692 074,13 сўмлик қарздорлик мавжуд. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 692 074,13 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 470, 477-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179, 2053-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “GARDEN BUXORO AGROKLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “DILDORA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 692 074,13 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “GARDEN BUXORO AGROKLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон 10 кун муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев