Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4897 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ромитан туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый ШОҲЖАҲОН ШЕРЗОД ЗАМИН
Source ID 1600dde1-e31e-43cc-8e9b-34d5a8ec89d2 Claim ID PDF Hash 8d5f6739d92f168f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 24 code_article
процессуал кодекси 157-моддаси процессуал кодекси 157 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4897-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ромитан тумани 2025 йил 01 декабр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ромитан туман прокурори катта ёрдамчиси Қ.Кличев қатнашувида, даъвогар вакили Ж.Ражабов (ишончнома асосида), мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Ромитан туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили – Ғ.Тойиров (ишончномасиз) иштирокида (жавобгар – “ШОҲЖАҲОН ШЕРЗОД ЗАМИН” фермер хўжалиги ва мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс - Давлат кадастрлар палатаси Ромитан туман бўлими вакил иштирокини таъминламади) даъвогар - Ромитан туман ҳокимлигининг жавобгар “ШОҲЖАҲОН ШЕРЗОД ЗАМИН” фермер хўжалигига нисбатан узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъво аризасидан кўринишича, Ромитан туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар ёки ҳокимлик деб юритилади) ҳамда “ШОҲЖАҲОН ШЕРЗОД ЗАМИН” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 23 апрелда 031-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномаси (бундан буён матнда ижара шартномаси деб юритилади) тузилган. Ижара шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 49 йил муддатга Қўрғон ҚФЙда жойлашган 32,94 гектар ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида ажратилган. Даъво аризасида баён этилишича, хўжалик ер участкасидан қонун ҳужжатлари ва ижара шшартномаси шартларига риоя этмасдан, самарали ва оқилона фойдаланмаган, ер солиғини белгиланган муддатларда тўламаган, агротехник тадбирларни кечиктириб ва сифатсиз бажариши натижасида кам ҳосил олиб келган, белгиланган майдонларда кам пахта экиб, пахта экиш режалаштирилган майдонларга бошқа экинлар экиб, ер майдонларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келган. Даъво аризаси берилган вақтда 2023-2025-йиллар учун хўжаликнинг ер солиғидан қарздорлиги 8584712,08 сўмни ташкил этган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, хусусан, Ромитан туман ҳокиминингт 2018 йил 19 апрелдаги 906-сонли Қарори билан жавобгарга жами 32,94 гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ажратилганлигини ва у билан 2018 йил 23 апрелда ер участкасини 49 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида 031-сонли ижара шартномаси тузилганлигини, кейинчалик, Ромитан туман ҳокимининг 2022 йил 08 январдаги 9-2-0-Q/22-сонли Қарори билан жавобгарга ажратилган ер майдонининг 2,28 гектар қисми туман ҳокимлиги заҳирасига олинганлигини ва шу муносабат билан 2022 йил 19 январда ер участкасини 45 йил муддатга ижарага олиш тўғрисида 031-сонлли ижара шартнномаси қайта расмийлаштирилганлигини, шу сабабли, даъво асосини 2022 йил 22 январдаги 031-сонли шартномага ўзгартириш тўғрисида судга ариза тақдим этишини, уни иш юритувга қабул қилишни, жавобгар томонидан ер қонунчилиги талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 30 2 декабрдаги 914-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом талабларига зид равишда ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлиги ва асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақламаганлигини ва ошириб бормаганлигини, пахта экиш режаси 12,0 гектар қилиб белгиланган бўлсада, 10,1 гектар ер майдонига пахта экканлигини, пахта майдонларидаги пахта ҳосилини бугунги кунга қадар тўлиқ териб олмаганлигини ва тайёрловчига топширмаганлигини, бундан ташқари, 20232024-2025-йиллар учун жами 8584712,08 сўм миқдорида ҳисобланган ер солиғини мунтазам тўламай келганлигини, бу ҳақда жавобгарга камчиликларни бартараф этиш ёки шартномани бекор қилиш тўғрисида талабномалар юборилганлигини, бироқ талабнома эътиборсиз қолдирилиб келинганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминлламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан ер майдонларидан самарасиз фойдаланиб келаётганлигини, тупроқ унумдорлиги сақланмаганлигини ва ошириб келинмаганлигини, асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақламаганлигини, ер маййдонлариддан оқилона фойдаланмай келаётганлигини, уларни бартараф этиш бўйича бир неча маротаба огоҳлантирганлигини, ер майдонлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини, жавобгар пахта ва ғалла етиштириш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажармай келаётганлигини, шу сабабли ҳам ер солиғини тўламасдан келганлигини, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Кадастрлар Палатаси ва агентлиги вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг тушунтиришлари ва прокурор фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талаби асосини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритувга қабул қилишни, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддасида ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – Ромитан туман ҳокимлиги (шартнома матнида “Ижарага берувчи”) ва жавобгар – “ШОҲЖАҲОН ШЕРЗОД ЗАМИН” фермер хўжалиги (шартнома матнида “Ижарага олувчи”) ўртасида 2018 йил 23 апрелда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида 031-сонли шартнома тузилган. 3 Шартнома шартига кўўра, Ижарага берувчи Ижарага олувчига Ромитан тумани Қўрғон ҚФЙда жойлашган жами 32,94 гектар ер майдонини қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун 37 ййил муддатга ижарага топшириш, Ижарага олувчи ер майдонини қабул қилиб олиш, унинг ҳақини тўлаб бориш ва ажратилган ер участкасидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мажбуриятларини олишган. Кейинчалик, Ромитан туман ҳокимининг 2022 йил 08 январдаги 9-2-0-Q/22сонли Қарорига асосан тарафлар 30.66 гектар ер майдонини 45 йил муддатга ижарага олиш тўғрисида 2022 йил 19 январда 031-сонли ижара шартномаси қайта расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 157-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ариза билан мурожаат қилиб, даъво предметини 2022 йил 19 январдаги 031-сонли ижара шартномасига ўзгартиришни сўраган. Суд, даъвогарнинг даъво предметини ўзгартиришга ҳақлилигини инобатга олиб, уни иш юритувга қабул қилиш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши асослари белгиланган бўлиб, ушбу модда биринчи қисми 7-бандига кўра, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, шунингдек, ушбу модда биринчи қиисми 9-бандига кўра, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ер ижара шартномасини 2025 йил 09 октябрга қадар ихтиёрий равишда бекор қилиш, акс ҳолда шартнома суд тартибида бекор қилиниши баён этилган 2025 йил 06 октябрдаги 01-14/1267/9-сонли талабномаси хўжалик томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Аниқланишича, жавобгар томонидан 2023 йилда 4191926,64 сўм, 2024 йилда 3394248,85 сўм, 2025 йилда 765697,47 сўм, жами 8584712,08 сўм миқдоридаги ер солиғи мунтазам тўланмай келинган. Ушбу ҳолат Ромитан тумани солиқ инспекциясининг 2025 йил 09 октябрдаги 21-115870-сонли маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Демак, жавобгар томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги, хусусан, ер солиғи мунтазам тўланмай келинганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати, шунингдек Республика бюджетига 4120000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24, 36моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382- моддаси, Ўзбекистон 4 Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118, 157, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисиддагги аризаси иш юритувга қабул қилинсин. Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар - Ромитан туман ҳокимлиги ҳамда жавобгар - “ШОҲЖАҲОН ШЕРЗОД ЗАМИН” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 19 январда тузилган фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 031сонли шартнома бекор қилинсин. Жавобгар “ШОҲЖАҲОН ШЕРЗОД ЗАМИН” фермер хўжалигидан даъвогар Ромитан туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ШОҲЖАҲОН ШЕРЗОД ЗАМИН” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 4120000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, давлат божи ва почта харажатини ундириш учун ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Зоиров