← Назад
Решение #2839903 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 157 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2502/3542-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сариосиё тумани
2025 йил 1 декабрь
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторов
раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида, аризачи вакили **** (ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари *** иштирокида, аризачи ****нинг жавобгар
“****” хусусий корхонасига нисбатан 2022 йил 30 декабрда берилган 056506сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туриш
ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Сариосиё туманлараро
иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи **** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Сариосиё
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“****” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
2022 йил 30 декабрда берилган 056506-сон лицензиянинг амал қилиш
муддатини олти ойга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни
такрорлаб, жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганиш давомида рухсатнома
талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлигини, бироқ судга дастлабки
киритилган аризада техник хатолик туфайли рухсатнома лицензия деб
нотўғри ёзилиб кетганлигини, шу сабабли ушбу лицензия сўзларини
рухсатнома деб ўқишни маълум қилиб ва судга шу ҳақдаги қўшимча аризани
тақдим этиб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, ариза талабларини
тан олиб, фаолиятида ўтказилган ўрганишда аниқланган камчиликлар тўғри
эканлигини, ҳозирги кунда фаолиятида аниқланган камчиликлар бартараф
этилаётганлигини билдириб, рухсатномани олти ойга эмас қисқа вақтга
тўхтатишни сўради.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
суд
мажлисида
берган
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниланишича, жавобгарга “****”
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Автомобилларга
ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш,
ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса”
бўйича 2022 йил 30 декабрда 056506-сонли рухсатнома берилган.
Ўзбекистон Респуубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июль
кунидаги 473-Ғ-сонли фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимининг 2025 йил 19 июль кунидаги
1-И.Г-сонли буйруғига асосан жавобгар фаолиятида амалдаги қонунчилик ва
норматив-техник ҳужжатлар талаблари ҳамда рухсатнома шартларининг
бажарилиши юзасидан 28.07.2025 йилда ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида жавобгар фаолиятида амалдаги қонунчилик ва
норматив-техник ҳужжатлар талаблари ҳамда рухсатнома шартларининг
қуйидаги бузилиши ҳолатлари аниқланган. Жумладан:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
30 июндаги 152-сонли қарори билан тасдиқланган “Айрим давлат
кадастрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича
техноген хавф юқори зоналар (ТХЮЗ) паспорти ишлаб чиқилмаганлиги;
- Автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчаларида ўрнатилган босим
остида ишловчи сиғимлар ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 20 йилдан
муддатида ўтган сиғимлар “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва
экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича
фойдаланиш учун эксперт хулосаси олинмаганлиги ҳамда босим остида
ишловчи идишлар ўрнатилган жиҳозлар ва ускуналар ўз вақтида синов ва
қиёслов кўрикларидан ўтказилмагани аниқланган.
Ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш
бўйича жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бўлими томонидан юборилган 15.08.2025 йилдаги
огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, аниқланган камчиликлар
бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими
томонидан 2025 йил 16 октябрь кунида аризачи номига 21/6-сонли алоқа хати
киритилиб, жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф
этишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.
Шунга кўра, аризачи томонидан судга ариза киритилиб, жавобгарга
2022 йил 30 декабрда берилган 056506-сон лицензиянинг амал қилиш
муддатини олти ойга тўхтатиб туриш сўралган.
Судга аризачи қўшимча ариза тақдим қилиб, жавобгарга лицензия эмас
балки, рухсатнома берилганлигини, шу сабабли аризадаги “лицензия”
сўзларини “рухсатнома” деб ўқишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддаси биринчи қисмига кўра,
Даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан
кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига
қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд, ариза талабининг “2022 йил 30 декабрда берилган
056506-сон лицензия” сўзларини “2022 йил 30 декабрда берилган 056506-сон
рухсатнома” деб эътироф этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона
Низом”нинг 25-иловасидаги нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва
суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта
ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Паспортининг
9-қисми “л” бандида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон
қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат
кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи
юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат
реестридан ўтказилганлиги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июль кунидаги
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон Қонуни 32-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларига кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг
амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан,
ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд
томонидан амалга оширилади.
Суд юқоридагиларга асосан, жавобгарга “****” Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан “Автомобилларга ёнилғи қуйиш
станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш
ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса” бўйича 2023 йил 13
апрелда берилган 056506-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддатини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация
ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан
жавобгарга берилган 2025 йил 15 август кунидаги огоҳлантириш хатида
кўрсатиб ўтилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар, бироқ 6
(олти) ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришни лозим топади.
Жавобгар томонидан судга фаолиятида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги
қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан аниқланган камчиликлар
тўлиқ бартараф этилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этолмади.
ИПК 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозим.
ИПК 118-моддаси бирични қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар
иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга асосан суд, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан аризачи
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан жавобгардан давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,118,157,215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг аризаси ҳамда қўшимча аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****” хусусий корхонасига “****” Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан “Автомобилларга ёнилғи қуйиш
станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш
ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса” бўйича 2022 йил 30
декабрда берилган 056506-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация
ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан
жавобгарга берилган 2025 йил 15 август кунидаги огоҳлантириш хатида
кўрсатиб ўтилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар, бироқ 6
(олти) ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилсин.
Жавобгар “****” хусусий корхонасидан:
- аризачи **** фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати;
-Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддат ичида
шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти (пртест) бериши мумкин.
Судья
А.Н.Сатторов
4-1903-2502/3542-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Сариосиё тумани
2025 йил 1 декабрь
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди, судья А.Н.Сатторов
раислигида, Ф.Йўлдошевнинг котиблигида, аризачи вакили Б.Меликмуратов
(ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Мирзаев иштирокида, аризачи
****нинг жавобгар “****” хусусий корхонасига нисбатан 2022 йил 30
декабрда берилган 056506-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини олти
ойга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Сариосиё
туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,157,215-222-моддаларини қўллаб,