Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1747 Дата решения 01.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b6e835d0-9e13-4067-a63d-74eb920cc099 Claim ID PDF Hash 98a7bdf198f2b9ef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1747-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 1 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар- Акциядорлик тижорат “ l q b nk” манфаатида жавобгар- “X r k t tr ns l gistik n1” масъулияти чекланган жамиятидан 4 595 375,35 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили- Т.Абдуллаев (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) Акциядорлик тижорат “ l q b nk” (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “X r k t tr ns l gistik n1” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 4 595 375,35 сўм фоиз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар банк вакили иштирок этиб, даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар билан 2022 йил 23 декабрь санасида №527Y000014-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга юк машинаси сотиб олиш мақсадида 1 996 800 000 сўм миқдорида пул маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари бўйича фоиз қарздорлиги мавжудлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни Иқтисодий процессуал Кодексининг 170-моддасига мувофиқ, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди. Суд даъвогар банк вакилининг тушунтиришини, кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 23 декабрь санасида №527Y000014-сонли 2 дона “полуприцепсамосвала 60 т FELID ”, 3 дона HOWO 7 ТЯГАЧ русумли юк машинаси автомашинаси сотиб олиш мақсадида кредит шартномаси (матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг шарти бўйича даъвогар томонидан 1 996 800 000 сўм миқдорида, 60 ой муддатга, имтиёзли даври 12 ой, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан жавобгарга кредит маблағлари ажратилган, жавобгар эса кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 17 август санасида ипотека гаров шартномаси тузилган. Унга кўра жавобгарга тегишли бўлган HOWO 7 русумли, 2023 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами 230107900137, кузов рақами LZZ5 L3D6P 112061, шасси рақами кузов рақами LZZ1 L3DOPJ267736, ранги оқ, давлат рақам белгиси 60 470 PB бўлган автотранспорт воситаси гаровга олинган. Даъвогар жавобгарга муддати ўтган кредит фоизларидан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳақида талабнома юборилган. Лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.1, 4.2.1-бандига асосан, жавобгар шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1.1-3.1.7-бандларида, банкнинг ҳуқуқи кўрсатилган бўлиб, унга кўра, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса бутун кредит ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 2.5-бандида, “Қарздор” кредит ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда, “Кредитор” кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Жавобгар кредит фоизидан бўлган қарздорлигини тўлаши керак бўлсада, бироқ жавобгар тўловни амалга оширмаган, бунинг натижасида 2024 йил 3 июнь ҳолатига муддати ўтган 4 595 375,35 сўм кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Таъкидлаш жоизки шартнома бўйича тўлов жадвалининг охирги муддати 2027 йил 23 декабрь куни деб белгиланган. Мазкур ҳолатлар даъвогар банк вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаси, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тақдим этилган ҳужжатлари, кредит шартномаси ва тўлов жадвали ҳамда банк маълумоти билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиббўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 327-моддасида, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган 4 595 375,35 сўм кредит фоиз ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво асослилигини инобатга олиб, суд харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 263, 279, 293, 326, 327, 736, 738, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, Олий суди пленумининг 13/150-сонли Қарорини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар- “X r k t tr ns l gistik n1” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -даъвогар- “ l q b nk” АТБ фойдасига муддати ўтган 4 595 375,35 сўм кредит фоиз ва 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев